Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АКТ вазирлигида Кореянинг Инҳа университети вице-президенти билан учрашув бўлиб ўтди

2018-10-10 | Технологиялар

2018 йил 9 октябрь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Корея Республикасининг Инҳа университети вице-президенти Хиук Вон хоним билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар Тошкентдаги Инҳа университетининг илк қалдирғочлари ўқишни муваффақиятли тамомлаганликларини мамнуният билан қайд этдилар. Шунингдек, 3+1 дастури доирасида Тошкент шаҳридаги Инҳа университети 4-курс талабаларининг Корея Республикасида ўқишни давом эттириб, уни муваффақиятли тугатганликларини ҳам юқори баҳоладилар.

Томонлар маҳаллий ўқитувчиларни тайёрлаш бўйича уларни тайёрлаш даражасини ошириш дастурини амалга ошириш имкониятларини, шунингдек, билим даражасини ошириши ва докторлик даражасини олиши учун ёш мутахассисларни ҳар йили Кореяга юбориш масалаларини муҳокама қилишди.

Суҳбат чоғида Тошкент шаҳридаги Инҳа университетини янада ривожлантириш масалалари ҳам ўртага ташланди. Хусусан, бакалавриат ва магистратуранинг янги таълим йўналишларини жорий этиш бўйича режалар кўриб чиқилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться