Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вазир “Veon Group”​ бош амалий директори Шелль Мортен Йонсен билан учрашди

2018-10-11 | Технологиялар

Жорий йилнинг 10 октябрь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов “Veon Group”​ компаниясининг бош амалий директори Шелль Мортен Йонсен билан учрашди.

Учрашувда томонлар “Beeline​” компаниясининг Ўзбекистон мобил алоқа бозорида янги технологияларни жорий этиш, шунингдек мамлакат ижтимоий ҳаётидаги фаол иштирокига доир муваффақиятли иш тажрибасини қайд этдилар.

Суҳбатда замонавий телекоммуникация технологиялари ва хизматларини жорий этиш, хусусан, тўртинчи авлод тармоғини кенгайтириш бўйича келгусидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистонда телекоммуникация тараққиётининг юқори даражасини қайд этган ҳолда, “Veon Group”​ раҳбари замонавий телекоммуникация хизматларини тақдим этиш бўйича инвестиция дастурини янада кенгайтириш ниятида эканлигини билдирди.

“Unitel​” МЧЖ ва “Buzton​” ҚК МЧЖ (Beeline​ савдо белгиси) “Veon​ Ltd​.” компаниялари гуруҳига киради. Ушбу компания 235 миллиондан ортиқ абонентга хизмат кўрсатувчи глобал алоқа провайдери ҳисобланади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться