Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Белоруссиялик меҳмонлар Намангандаги Давлат хизматлари маркази фаолияти билан танишди
2018-09-21 | Жамият
Жорий йилнинг 20 сентябрь куни Белорусь Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари Игорь Тушинский бошчилигидаги делегация Наманган шаҳридаги Давлат хизматлари марказининг тажрибасини ўрганиш учун ташриф буюрди.
Делегацияни Наманган вилояти Давлат хизматлари бошқармаси бошлиғи Дилмурод Исмоилов кутиб олди. Меҳмонларга давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизими, Наманган мисолида марказларнинг фаолияти билан таништирди. Мазкур марказ зарур бўлган замонавий ускуналар билан жиҳозланган энг катта ва намуналилардан бири.
Бундан ташқари, “ягона дарча” тамойилини амалга ошириш, шунингдек, марказларда давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги афзалликлар ҳақида сўзлаб берди. Делегатларга электрон навбат тизимини, баъзи давлат хизматларини олиш жараёнини тақдим этишди. Марказга ташриф буюрувчилар қулайлиги учун ўзидаёқ жойлашган болалар ўйин майдончаси ҳамда кафега экскурсия ўтказишди.
Шунингдек, ахсус техника билан жиҳозланган автобус ва “Дамас” автомобиллари орқали кўрсатилаётган “мобиль” сайёр хизматлари ҳақида маълумот берилди.
Делегатлар кўрсатилаётган бу хизматлар сифатида юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирган ҳолда марказдага халқаро стандартлар даражасида эканлигини билдирдилар.
Маълумот ўрнида, бугунги кунда Наманган Давлат хизматлари маркази эксперимент тариқасида фаолият юритаётган марказлардан бири бўлиб, 100 яқин давлат хизматларини кўрсатиб келмоқда. Бу марказ Наманган шаҳарининг аҳолисига паспорт берадиган ва янгилайдиган ягона марказдир. Бу ерда бир кунда 800 дан зиёд фуқарога хизмат кўрсатилади.
Марказ биносида Президент Халқ қабулхонаси, ФҲДЁ бўлинмаси, суғурта, кадастр, ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш, тез ёрдам ва банк филиаллари мавжуд.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги