Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонда илк бор экологик гулчанги қопқонлари ўрнатилди

2018-10-22 | Технологиялар

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Австриянинг Вена тиббиёт Институти ҳамкорлигида жорий йилнинг 22 октябрь куни InnoWeek халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида юртимизда илк бора Тошкент шаҳрида 2 та энг сўнгги авлод VPPS 2010 экологик гулчанги қопқонлари ўрнатилгани муносабати билан тақдимот бўлиб ўтди.

Энди пойтахтимиз аҳолисида мавсумий аллергияларни назоратга олиш имконияти пайдо бўлади. Бунда ҳозирча пойтахтимизнинг икки нуқтасига ўрнатилган гулчанги мониторинги станциялари ёрдам беради. Айни кунларда Мирзо-Улуғбек туманида жойлашган Доктор Максудова инновацион клиникаси ҳамда Олмазор туманидаги Илғор технологиялар марказига ўрнатилган гулчанги қопқонлари гуллаган ўсимликларнинг чангларига бўлган аллергияни назорат қилиш имконини беради.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда дунё аҳолисининг 20 фоизи аллергиядан азият чекади. Бу турли кўринишларда – тумов, конъюнктивит, тери қичишиши ва қизариши, ҳатто, бронхиал астма кўринишида намоён бўлиши мумкин. Жарроҳлик амалиётлари, хусусан, Доктор Максудова инновацион клиникасида ўтказилаётган кўз жарроҳлик амалиётларидан кейин айрим ҳолларда пайдо бўлаётган асоратларнинг илдизи ҳам аллергияга бориб тақалаётгани маълум бўлмоқда. Айнан шунинг учун ҳам шаҳарлардаги аллергик вазиятни назоратда ушлаб туриш муҳим саналади.

Ҳозиргача аҳолимиз ҳаво чангланганини аллергия аломатлари пайдо бўлганидан кейингина билиб оларди. Гулчанги мониторинги эса аллергия мавсумининг бошланишини олдиндан айтиб бериш, бу эса ўз навбатида касаллик ривожланишининг аломатлари кескинлашишининг олдини олиш имконини яратади.

Гулчанги қопқонларида йиғилган чанглар лаборатория шароитида кучли микроскоплар орқали текширилади ва текширув натижалари ўпкамизга тушиши мумкин бўлган чанглар ҳақида тўлиқ тасаввур беради. Таҳлиллар натижалари 2019 йилдан бошлаб, Инновацион ривожланиш вазирлигининг расмий сайтида эълон қилиб борилади.

Аллерголог-шифокорларнинг фикрича, айнан маълум мавсумларда шифокорларга мурожаат қиладиган беморларнинг аксарияти аллергиядан азият чекадилар. Гулчанги қопқонлари ёрдамида олинган маълумотлар орқали шифокорлар мавжуд аллергенлар доирасини торайтириши мумкин, бу эса ўз навбатида текширувларга камроқ вақт ва маблағ сарфланишига, тез ва аниқ ташхис қўйилишига олиб келади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться