Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АКТ вазирлиги “Digital CASA”​ дастури доирасида минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича семинарда иштирок этмоқда

2018-08-29 | Технологиялар

АКТ вазирлиги, «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази ва “Ўзбектелеком” АК вакиллари “Digital CASA”​ дастури доирасида ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида «Жаҳон банки» ҳамда Қирғизистон Республикаси Ахборот технологиялари ва алоқалари давлат қўмитаси томонидан ташкиллаштирилган минтақавий семинарда иштирок этишмоқда.

Мазкур семинар “Digital CASA”​ дастури доирасида Марказий Осиё ва Жанубий Осиё давлатлари ўртасида минтақавий ҳамкорлик тўғрисидаги умумий тушунчани шакллантиришга ва йўналишларни белгилашга қаратилган. Бу “Digital CASA”​га аъзо мамлакатларнинг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида рақамли иқтисодиётнинг ривожланишига кўмаклашади.

Тадбир якунлари бўйича барча делегациялар иштирокида Семинар резолюцияси ишлаб чиқилади.

Афғонистон, Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистонлик иштирокчилар рақамли трансформациянинг асосий йўналишлари ва мамлакатдаги устуворликлари бўйича ўз қарашларини баҳам кўришади. Бундан мақсад минтақа миқёсида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ва минтақавий кооперация учун салоҳият ҳамда камчиликларни аниқлашдир.

Семинар доирасида минтақавий жиҳатларига эътибор қаратилган ҳолда “Digital CASA”​ дастурининг асосий таркибий қисмларига мос, жумладан, рақамли алоқа ва рақамли инфратузилмани ривожлантириш, маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказлари, платформалар ва ақлли ечимлар мавзусида мавзули баҳс-мунозаралар бўлиб ўтади.

“Digital CASA”​ Минтақавий дастурининг асосий мақсади бугунги кунда давлат тармоғи рақамли трансформациясини, иқтисодиёт ва жамиятнинг анъанавий тармоқларини ривожлантиришга кўмаклашадиган иқтисодий ўсишга таъсир кўрсатиб, жаҳон иқтисодиётига тезроқ қўшилиш имкониятини берадиган рақамли технологиялар тақдим этаётган имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш учун зарур бўлган асосларни яратишдан иборат.

Барча учун юқори тезликдаги ва оммабоп интернетдан фойдаланиш имкониятини ошириш - ривожланаётган минтақавий рақамли иқтисодиёт учун давлат рақамли хизматларни тақдим этиш бўйича Ҳукумат салоҳиятини ошириш имконини беради. “Digital CASA”​ Минтақавий дастурини амалга ошириш натижалари янги иш ўринларини яратиш, инновация ва рақамли тадбиркорликни ривожлантиришга таъсир қилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться