Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Молия вазирлиги ходимларининг ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасидаги малакасини ошириш

2018-10-17 | Технологиялар

Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш ва ривожлантириш учун IT-технологияларни жадал ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ахборот-ҳисоблаш марказининг 9 нафар ходимларини хорижий давлатларнинг етакчи таълим муассасаларида таълим олишини ташкил қилди.

Улардан 7 нафар ходимлари Ҳиндистоннинг Техник-иқтисодий ҳамкорлик (ITEC​) дастури бўйича юқори технологияларни ривожлантириш институтида (Ноида шаҳри), ҳамда 2 нафари-Корея Халқаро ҳамкорлик агентлигининг (KOICA​) етакчи мутахассислари учун АКТ сиёсатини ишлаб чиқиш дастури бўйича ўқишни тамомладилар.

Тадқиқотнинг асосий йўналишлари давлат бошқаруви ва иқтисодиётнинг реал сектори соҳасидаги инновациялар, рақамли иқтисодиётни жорий этиш, шу жумладан, ишлаб чиқаришда комплекс автоматлаштирилган бошқарув тизимларини жорий этиш, шунингдек электрон тижоратни ривожлантиришдан иборат бўлди.

Ҳозирги вақтда бизнинг ходимларимиз Молия вазирлиги тизимидаги ўзгаришлар ва инновацияларни жорий этишда Корея ва Ҳиндистонда олган билим ва кўникмаларини амалиётда қўллайдилар. Бундан ташқари, ходимлар ўзларининг ҳамкасблари билан тажриба алмашишади, бу эса иш оқимининг самарадорлигини оширади. Ушбу жараён фойдали ва самарадор бўлиб, корхонанинг АКТсини янада ривожлантиришда муаммолар ечимининг инновацион ёндашуви жараёнига ижобий таъсир кўрсатувчи омилдир.

Албатта, ходимларни қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш- бу мақсадларга эришишда энг катта мотивация.

Жорий йилнинг охиригача Молия вазирлиги Ахборот-ҳисоблаш марказининг 7 нафар ходимларини қайта тайёрлов ўқишларига юборилиши режалаштирилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться