Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ТEОCО билан навбатдаги учрашув

2018-07-19 | Технологиялар

Жорий йилнинг 18 июлида “Электрон ҳукумат“ тизимини ривожлантириш марказида “TEOCO”​ Америка компанияси вакили жаноб Алекс Палатник билан навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Алекс Палатник Марказ ходимларини Мумбай "Smart City"​си мисолида “TEOCO”​ тайёр ечимлари билан таништириб ўтди. Таъкидлаш жоизки, Мумбай шаҳрида ўрнатилган датчиклар, фотосуратлар ва видеоёзувлар учун камералар билан биргаликда “TEOCO”​ ечимлари халқаро ва маҳаллий ижтимоий тармоқлар билан интеграциялашган ҳолда фавқулодда вазиятлар бўйича маълумотлар манбаси сифатида фойдаланилади. Масалан, фавқулодда вазият юзага келганда Facebook​ ёки Twitter​да фуқаролар томонидан чоп этилган хабарлар аҳволнинг бирламчи сабабларини аниқлаш учун ахборот йиғиш ва комплекс таҳлил қилиш учун вазиятни ўрганиш марказларига келиб тушади. Бундан ташқари, тизим белгиланган алгоритмларни ва бошланғич қийматларини (масалан, шовқин тутун, тебраниш даражаси ва ҳ.к.) белгилайди ва натижада фавқулодда вазиятлар ҳақида ўз вақтида огоҳлантириш ва унга жавоб беришга имкон беради.

Учрашув сўнгида Марказ ходимларини қизиқтирган саволларга жаноб Палатник батафсил жавоб берди. Компания вакили Марказ билан келгусида ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирди ва келажакда яна музокаралар ўтказиши мумкинлигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 3 июлида компания президенти Филип Гуитини бошчилигида “ТEОCО“ вакиллари Марказга ташриф буюрганди, учрашувда меҳмонлар компаниянинг ақлли шаҳар, хавфсиз шаҳар технологияларини, IoT ҳамда аналитик маълумотларни ривожлантиришдаги дастурий ечимларини намойиш этишганди.

Манба: «Электрон Ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази

Поделиться