Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳиндистон билан АКТ соҳасидаги ҳамкорлик кенгаймоқда

2018-10-04 | Технологиялар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳиндистон Республикасига давлат ташрифи доирасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги АКТ соҳасида Ҳиндистонлик ҳамкорлар билан бир қатор шартномаларни имзолади. Хусусан, технопаркларни ривожлантириш, АКТ соҳасида кадрларни тайёрлаш, электрон ҳукуматни ривожлантириш, тинчлик мақсадларида космик тадқиқотлар ва бошқалар каби қатор шартномалар имзоланди.

Ҳиндистоннинг технопаркларини ривожлантиришдаги катта тажрибасини инобатга олган ҳолда, бизнинг мамлакатимиз Ҳиндистоннинг етакчи технопарклари, жумладан, Ҳиндистон-STPI​ дастурий технологиялар парклари жамияти билан ҳамкорликда дастурий маҳсулотлар ва воситаларни ишлаб чиқариш учун замонавий платформаларни яратиш ва ривожлантиришдан манфаатдор. Ҳиндистонлик ҳамкорларга Ҳиндистоннинг STPI​ жамиятларининг тажрибаси асосида Ўзбекистонда дастурий таъминот ва инновацион маҳсулотлар технопаркини яратиш имкониятларини кўриб чиқиш таклиф қилинди.

Ҳиндистонда дастурий таъминот технологиялари парклари (STPI​) Ҳиндистонда дастурий таъминот экспортини рағбатлантириш мақсадида 1991-йили ташкил этилган. Компания дастурий таъминот ва хизматларни ишлаб чиқиш ва экспорт қилишни қўллаб-қувватлайди, маҳсулотларни рағбатлантириш учун экспорт қилувчиларга қонунчилик ва бошқа хизматларни тақдим этади, ахборот технологиялари соҳасида тадбиркорлик учун қулай шарт-шароитлар яратиб, микро, кичик ва ўрта бизнес вакилларининг фаолиятини рағбатлантиради.

Ҳиндистон билан АКТ-таълими соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, ташриф давомида бир нечта ҳужжатлар имзоланди:

- Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва Деҳли Ҳиндистон Технология институти (IITD​) ўртасида ўзаро англашув меморандуми. Меморандум университетлар ўртасида академик алмашинувга (талабалар алмашинуви, ўқитувчилар, тадқиқотчилар), ТАТУ ўқитувчи-профессорларининг малакасини оширишга, биргаликда тадқиқотлар ўтказиш ва бошқаларга қаратилган.

- Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва Ҳиндистоннинг етакчи компютер технологияларини ривожлантириш маркази (CDAC​) ўртасида ТАТУ қошидаги Жаваҳарлал Неру номидаги Ўзбекистон-Ҳиндистон Ахборот технологиялари марказини янада такомиллаштириш бўйича келишув.

Ҳиндистоннинг етакчи олий ўқув юртлари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар натижаларига кўра, Ҳиндистондаги “Амитй“ етакчи олий ўқув юртининг Тошкент шаҳридаги филиалини очиш масаласини биргаликда ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.

Ташриф арафасида Амитй университети билан музокаралар олиб борилди ва натижада Тошкентда университет филиалининг очилиши бўйича биргаликдаги иш бошланиши ҳақида келишувга эришилди.

Амитй университети (Амитй Университй) - Ҳиндистондаги етакчи хусусий нотижорат олий таълим муассасасидир. Ўқув юртининг асосий биноси Ноида шаҳрида жойлашган бўлиб, 11 та шаҳарда (Мумбай, Жайпур, Колката ва бошқалар) кампуслари, шунингдек, Нью-Ёрк, Лондон, Дубай, Цингапур, Хитой, Жанубий Африка ва бошқа жойларда филиаллари жойлашган. Times Higher Education” ​ва “QS Ranking” ​ халқаро рейтинг компанияларининг хулосасига кўра, университет дунёнинг энг нуфузли олий ўқув юртларидан бири бўлиб, Осиёдаги энг яхши 300 та университетлардан бири ҳисобланади. Университет 150 мингдан зиёд талаба таҳсил олаётган йирик таълим муассасасидир.

Ўзбекистон электрон ҳукуматни ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорлик ва тажриба алмашишдан манфаатдор. Ташриф чоғида Ўзбекистон Электрон Ҳукуматини ривожлантириш маркази ва Ҳиндистон Информатика миллий маркази ўртасида ушбу йўналишда ҳамкорликда тадбирлар ўтказиш борасида битимлар имзоланди.

Томонлар Ўзбекистон Электрон Ҳукуматини ривожлантириш маркази ва Миллий информатика маркази (NIC​) ўртасида электрон ҳукумат соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандуми имзоладилар.

Жорий йилдан бошлаб космик технологияларни ривожлантириш ва космосдан тинчлик мақсадларида фойдаланиш АКТ вазирлиги фаолиятининг янги йўналиши ҳисобланади.

Ташриф чоғида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати ўртасида тинчлик мақсадларида космикдан фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.

Келишувга кўра, АКТ вазирлиги ва Ҳиндистон космик тадқиқотлари ташкилоти (ISRO​) бу соҳада ҳамкорлик қилишади.

Ҳиндистон космик тадқиқотлари ташкилоти (ISRO​) Ҳиндистон миллий космик агентлиги бўлиб, Ҳиндистоннинг Космик тадқиқотлар департаментига қарашлидир. Ташкилотнинг штаб-квартираси Бангалорда жойлашган бўлиб, унда тахминан 20 минг киши меҳнат қилади.

Эришилган барча икки томонлама келишувларнинг муваффақиятли ва самарали амалга оширилишини таъминлаш учун йўл хариталари ишлаб чиқилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться