Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонда янги кўп мақсадли булутли платформа пайдо бўлиши мумкин

2018-08-09 | Технологиялар

Жорий йилнинг 24 июлида “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш марказида АКТ соҳасида ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида “Middleware” (АҚШ) компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Чет эл компанияси Марказ ходимларига кўп мақсадли булутли платформа “Cорезоид”ни намойиш қилишди. Бу платформа автоматик ва автоматлаштирилган жараёнларни ишлаб чиқиш, юритиш, бошқариш, бажариш, кузатиш, мониторинг қилиш ва оптималлаштиришга мўлжалланган.

Таъкидлаш жоизки, платформа “Coreziod” турли соҳаларда: молияда (PrivatBank), интернет-савдода (www.allo.ua, www.alisa.ua), агро-секторда (Холдинг ПриватАгро), машҳур месенджерларда бот-платформа сифатида (FB Messenger, Telegram) муваффақиятли қўлланилмоқда.

Учрашув якунида томонлар ҳамкорлик имкониятлари бўйича фикр алмашишди. Шунингдек, Марказ ходимларига мамлакатнинг АТ-секторида компаниянинг тайёр ечимларидан муваффақиятли фойдаланиш учун соҳага оид давлат ҳамда хусусий ташкилотлар билан алоқаларни ўрнатиш зарурлиги тўғрисида тавсиялар берилди.

Манба: «Электрон Ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази

Поделиться