Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги курсантлари информатика бўйича халқаро олимпиадада фахрли ўринни қўлга киритди

2019-03-27 | Технологиялар

Россия Федерациясининг Тверь шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар Мудофаа вазирлари кенгаши таркибига кирувчи давлатларнинг олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари ўртасида V халқаро олимпиаданинг информатика фани бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Халқаро олимпиаданинг мазкур фан бўйича Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти курсантарининг иккита жамоаси ҳам иштирок этиб, битта йўналишда юқори натижани қайд этди.

Россия Федерацияси Ҳарбий космик кучлари академияси ташкилотчилик қилган олимпиадада информатика фани бўйича курсантлар умумий ҳамда мутахассислик тайёргарлиги йўналиши шартлари бўйича ўзаро беллашди. Ҳар бир йўналиш 3 турдан иборат бўлди. Олимпиаданинг мутахассислик тайёргарлиги йўналиши бўйича якуний натижаларга кўра, ўзбекистонлик курсантлар умумжамоа ҳисобида 2-ўринни қўлга киритди.

Биринчи ўрин эса мезбон — Россия жамоасига насиб этди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Санкт-Петербург шаҳрида информатика фани бўйича бўлиб ўтган баҳсларда ўзбекистонлик курсантлардан иборат жамоа биринчи бор иштирок этишига қарамай фахрли 3-ўринни қўлга киритган эди.

23 март куни тунда фахрли ўринлардан бирини қўлга киритган ҳамюртларимиз Мудофаа вазирлиги вакиллари томонидан Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди.

Олимпиаданинг навбатдаги йўналишлари бўйича беллашувлар 24—29 март кунлари Арманистоннинг Дилижон шаҳрида Инглиз тили бўйича, 20—25 апрель кунлари Қозоғистоннинг Караганда шаҳрида математика фани бўйича ҳамда Россиянинг Рязан шаҳрида Ҳарбий-касбий тайёргарлик бўйича бўлиб ўтади.

23 март куни Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти вакиллари халқаро олимпиаданинг инглиз тили бўйча иштирок этиш учун Арманистонга учиб кетишди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Поделиться