Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

​Пойтахтда “Смарт туризм” ривожланмоқда

2019-03-05 | Туризм

​Сайёҳлар ўзига керакли маълумотни олишда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, смартфонлардан фойдаланади.

Ҳозирги кунда жаҳонда “Смарт туризм” концепцияси ривожланмоқда. Тошкент шаҳрида бу технология илк бора Тошкент туризмни ривожлантириш департаменти томонидан QR-кодлар ёрдамида сайёҳларга тақдим этилмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида сайёҳ QR код тасвирига ишора қилган ҳолда бир неча сониядан сўнг, ўз смартфонига 12 та тилда осон ва қулай кўринишда пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойлари ҳақидаги барча маълумотни қабул қилиб олади. Шу билан бирга фойдаланувчиларга нафақат сайёҳлик объектлари ҳақида, балки энг яқин меҳмонхоналар, ресторанлар, санъат галереялари ва бошқа архитектура ҳамда тарихий ёдгорликлар ҳақида ҳам маълумот берилади.​

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Поделиться