Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Олий таълим муассасаларида таълим сифати мониторингини электрон бошқариш тизими яратилди
2019-02-22 | Фан
Дастур олий таълим муассасалари рейтингини таълим сифати индикаторлари (илмий фаолият, ўқитиш сифати, талабалар билими ва битирувчилар сифати, моддий-техник таъминот, АКТ ни қўллаш ва бошқалар) асосида мониторинг қилиш учун мўлжалланган.
Электрон бошқарувнинг комплекс тизимини жорий қилиш асосида олий таълим тизимида ички (олий таълим муассасасининг ўзини-ўзи ўрганиш жараёни натижалари) ва ташқи (аттестация ва аккредитациядан ўтказиш натижалари) назорат мониторинг кўрсаткичларининг аниқлик даражасини ошириш мумкин.
Дастур функционал имкониятлари: ҳар бир фойдаланувчи ўз шахсий кабинетига эга; фойдаланувчи иерархияси мониторинги доимий кузатиб борилади ва таҳлил натижалари кўрсатилади; параметрлар асосида киритилган маълумот базаси фойдаланувчилар кесимида иерархик кўринишда шакллантирилади; олий таълим муассасаси бўйича индикатор кўрсаткичларни асословчи маълумотлар базаси шакллантирилади.
Дастур муаллифи Хўжаев Алижонга DGU 05861 рақамли гувоҳнома берилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги