Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонда илк инновацион QR кодли шеърий тўплам нашр этилди

2019-03-25 | Инновация

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъатга кенг жалб этиш, ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар Уюшмаси ҳамда Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази билан ҳамкорликда китобхонликни кенг ва мақсадли тарғиб қилиш, ўқувчиларни китоб ўқишга бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлашнинг инновацион усулларини жорий этмоқда.

Ана шундай инновацион фаолиятлардан бири бу QR кодлар жойлашган китобларни чоп этишдир. Шоира, ўқитувчи Дил Бонунинг ”Қалбим кўзгуси” номли шеърий тўплами QR кодларда жойлашган аудио маълумотларни ўз ичига олган дунёдаги биринчи китобдир. Китобни варақларкансиз, бир қарашда бирор ноанъанавийлик сезмаслигингиз ҳам мумкин. Аммо тўпламнинг ҳар бир варағининг чап ёки ўнг томонидаги махсус QR код туширилган бўлиб, мобил телефондаги илова орқали муаллиф томонидан ўқилган шеърларни шеър мазмунига мос мусиқа остида тинглаш мумкин.

Китобдаги шеърларнинг аудио тарзда QR кодларга бундай жойлаштирилиши инновацион ғоя маҳсулидир. Одатда QR код маҳсулот ёрлиқларида, реклама маҳсулотларида қўлланилади. Аммо QR кодли бундай шаклдаги шеърий китоб дунёнинг бирорта мамлакатида ҳали яратилмаган. Бадиий матн, хусусан шеърий асарнинг мазмун-моҳияти, унинг поэтикаси ва руҳиятини бирор ким муаллифдан яхшироқ талқин этолмаслигини инобатга олсак, бундай китобнинг яратилиши ахборот етказиш ва сақлашнинг янги, мукаммал усулини кашф этди. Китобнинг анъанавий босма нашри билан аудио шаклининг уйғунлашуви матбаа соҳасида янги имкониятларнинг очилишига хизмат қилади.

Дил Бону – нафақат шоир, балки ўқитувчи бўлгани боис ҳам ёшларни китобга ошно қилишнинг янги усулига қўл ураркан, тажриба қилишдан чўчимайдиган ижодкор сифатида ўзини намоён этди. У шеърият ихлосмандлари кўнглига янада яқин бўлиш мақсадида, уларни китоб ўқишга қизиқтириш мақсадида шеърларини гўзал мусиқага ҳамоҳанг ўқиб, ўқувчига тақдим этди. Ижод маҳсулининг мазкур янгича йўналишдаги талқинини шеъриятнинг янги бир авангард жанри сифатида ҳам қабул қилиш мумкин.

Агар шундай усулдан фойдаланиб ижтимоий-сиёсий, илмий-оммабоп адабиётлар, турли фан йўналишлари бўйича методик адабиётлар, луғатлар, маълумотномалар, энциклопедик асарлар, турли библиографик нашрларни чоп этиш ўқувчиларга, хусусан имконияти чекланган инсонларга қулайлик яратади.

Таълим жараёнини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш, ўқувчиларда китобхонлик маданиятини шакллантиришнинг ташкилий-педагогик жиҳатларини такомиллаштириш юртимиз инновацион ривожланиши бўйича олиб борилаётган ислоҳотларга туртки бўлади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться