Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Технологиялар

2020 йил 1 январдан дорихоналарда видеокамералар ўрнатилади

10.09.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Инсон саломатлигини муҳофазалашда замонавий тиббий ёрдам билан бир қаторда, аҳоли ва тиббиёт муассасаларини сифатли дори-дармон билан таъминлаш муҳим омил ҳисобланади. Бугунги кунда мамлакатимизда ўн икки ярим мингга яқин дорихоналар аҳолига бу йўналишда хизмат кўрсатмоқда. Ушбу дорихоналарнинг қарийб йигирма фоизи ижтимоий дорихоналардир.

Беморларни реабилитация қилишда Россия инновацион рақамли технологияси қўлланилади

07.09.2019Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

10 сентябрда пойтахтимизда “Реабилитология: эришилган ютуқлар, муаммолар, истиқболлар – 2019 ”мавзуида I Миллий республика конференцияси бўлиб ўтади.

Япония делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

07.09.2019ИқтисодиётМанба: Навоий вилояти ҳокимлиги

Навоий вилоятимиз иқтисодиётини ривожлантиришда, хусусан, ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилишда, энергетика ва кимё саноатини ривожлантиришда Япония томонидан кўрсатилаётган амалий ёрдамни юқори бахолаймиз.

Тошкентда шаҳарнинг уч ўлчовли харитаси ва ташкилотлар маълумотномаси - 2GIS яратилди

07.09.2019ТехнологияларМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ўзбекистон Республикаси пойтахтида автомобил навигатори ва ташкилотларнинг маълумотномаси жамланган шаҳарнинг 3D форматидаги харитаси - 2GIS ишга туширилди.

Фуқароларнинг шахсий маълумотлари уларнинг розилиги билан сақланади

07.09.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб “Ўзбекистон Республикасининг “Шахсий маълумотлар тўғрисида”ги қонуни кучга киради. Қонунчилик палатаси 2019 йил 16 апрелда қабул қилган қонунни Сенат 21 июнда тасдиқлаган.

Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида

07.09.2019Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Ўзбекистон–Беларусь: икки томонлама илмий-техник ва инновацион соҳадаги ҳамкорлик истиқболлари

06.09.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўтган икки йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси Давлат раҳбарларининг олий даражадаги самарали музокаралари икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш ва аниқ натижаларни қўлга киритиш имконини бермоқда.

Тошкентда «Инвестор: Ўзбекистон учун курс» халқаро конференцияси бўлиб ўтади

05.09.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Жорий йилнинг 26 сентябрь куни Profi Training бизнес мактаби ва Инновацион ривожланиш вазирлиги кўмагида «Инвестор: Ўзбекистон учун курс» конференцияси бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикасида космик фаолиятни ривожлантириш тўғрисида

04.09.2019Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Tashkent City босқичма-босқич битмоқда

30.08.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Маълумки, давлатимиз раҳбари бу лойиҳанинг сифати ва суръатини доимий кузатиб бормоқда. Ҳар бир деталга, рангга, қулайлик ва қиёфа уйғунлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Республикамизда илк бор синтез қилинган кимёвий мелиорант — “Биосолвент” препарати ижобий натижалар кўрсатмоқда

30.08.2019ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Инновацион ривожланиш вазирлиги ЎзР ФА Биоорганик кимё институтида яратилган шўрланган тупроқлар таркибидаги тузларни самарали ювувчи “Биосолвент” препаратини тижоратлаштиришни йўлга қўймоқда. Биоорганик кимё институти қошида ООО “Инновацион биотехнологиялар” корхонаси ташкил қилинган бўлиб, ҳозирда “Биосолвент” препаратини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири «Huawei»нинг Шенчжэндаги илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди

30.08.2019ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Хитойда ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бугун, 29 август куни «Huawei»нинг Шенчжэндаги илмий-тадқиқот ва ишланмалар маркази (R&D)да бўлди.

Инновацион ривожланиш вазири Хитойнинг илм-фан ва техника вазири билан учрашди

29.08.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси ҳукумат делегациясининг Хитой Халқ Республикасига расмий сафари доирасида Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов 28 август куни Хитойнинг илм-фан ва техника вазири Ван Чжиган билан учрашди. Жаноб Чжиган Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг икки давлат ўртасидаги илм-фан ва технологиялар соҳасидаги алоқаларни ўрнатиш ва мустаҳкамлашдаги ҳиссасига юқори баҳо берди, Ўзбекистон билан бу соҳадаги алоқаларни ўрнатиш Хитой томони учун муҳим эканини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва вазирлик ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти ходимларидан иборат делегация Минск шаҳрида Беларусь Республикаси Ҳуқуқий ахборот миллий марказига ташриф буюрди

29.08.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти ходимларидан иборат делегация аъзолари жорий йилнинг 28 август куни Минск шаҳрида Беларусь Республикаси Ҳуқуқий ахборот миллий маркази директори в.в.б Николай Радиванович билан учрашув ўтказди.

Ҳурматли абонентлар!

27.08.2019ТехнологияларМанба: Ўзбектелеком

UZMOBILE  бундан буён давлат субдоменида (gov.uz) жойлашган ахборот ресурсларига кириш учун ишлатиладиган трафикни нархламайди.

Ўзбекистонда энергия тежашни рағбатлантирувчи янги омиллар жорий этилмоқда

27.08.2019ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Ўзбекистонда уйларда қуёш фото электрик станциялари ўрнатилганда қурилмаларни сотиб олиш харажатларининг учдан бир қисми миқдорида компенсация тўлаб берилади.

Мактаб таълимини ривожлантириш умумхалқ ҳаракатига айланиши зарур

26.08.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 23 август куни халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон делегацияси Яшил иқлим фондини дастурлаштириш бўйича глобал конференцияда иштирок этди

22.08.2019ЭкологияМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 19 август кунидан бери Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов бошчилигидаги делегация Сонгдо шаҳрида (Корея Республикаси) Яшил иқлим фондини дастурлаштириш бўйича глобал конференцияда иштирок этмоқда.

АКТ вазирлиги Амударё туманида сайёр қабул ўтказди

22.08.2019ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 20 август куни Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё туманида сайёр қабул ўтказди.

СМАРТ технологиялар сайёҳларга қулайлик яратмоқда

22.08.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4038-сонли "Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг август ойидан бошлаб Бухоро давлат музей-қўриқхонаси "Арк" вилоят ўлкашунослик музейи ва "Ситораи Мохи-Хосса" амалий безак санъати музейи филиалларида сайёҳларга сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида инновацион СМАРТ технологиялар ўрнатилган эди.