Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АКТ вазири Навоийда ёш мутахассислар билан мулоқот қилди

2019-03-12 | Технологиялар

АКТ вазири Ш. Садиков раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Навоий вилоятида бўлиб, соҳа корхона ва ташкилотлари фаолиятини ўрганмоқда. Ишчи гуруҳ Бешработ туманлараро почта алоқаси ва Навбаҳор телекоммуникациялар боғламаларида, шунингдек, Навоий эркин индустриал-иқтисодий зонасидаги “TELECOM INNOVATIONS​” ҳамда “TELECOM DEVICES PRO​” қўшма корхоналарида бўлди.

Вазирлик томонидан “Рақамли технологиялар ва IT-тадбиркорлик ўқув марказлари” лойиҳасини амалга ошириш ишлари бошланган. Сирдарё ва Наманган вилоятларида бўлганидек, Навоий вилоятида ҳам ана шу лойиҳани рўёбга чиқариш учун ўқув марказларига жой танланмоқда. Жумладан, Бешработ туманлараро почта алоқаси боғламасининг Навбаҳор тумани марказидаги биносида ўқув маркази учун хоналар кўриб чиқилди. Вазир Ш. Садиков зарур бўлса, ўқув марказ ўқитувчилари, почта ва телеком корхоналари мутахассислари учун хизмат уйлари қуриш лозимлигини айтиб ўтди. Навбаҳор телекоммуникациялар боғламаси ҳамда “TELECOM DEVICES PRO​” қўшма корхонаси ёш ходимлари билан мулоқот жудаям очиқ ва самимий ўтди. Навбаҳорлик телекомчилар туман марказида Wi-Fi​ зонаси ташкил этиш таклифи билан чиқишди.

“TELECOM DEVICES PRO​” қўшма корхонаси жорий йилда 15 та лойиҳани амалга оширади. Корхона мутахассислари таклиф этаётган ихчам Wi-Fi​ роутери бино ичида 30 метрни, бино ташқарисида 60 метрни интернет билан қамраб олади. Ёш мутахассис Зарнигор Жуманова таклиф этаётган смартфон ўзига хос кўринишга эга, унга “Кутубхона” дастури ўрнатилган. Смартфонда ўзбек ёзувчи ва шоирларининг бадиий асарлари – Алишер Навоийнинг “Хамса”си, буюк соҳибқирон Амир Темурнинг “Темур тузуклари”, ўзбек мумтоз куй ва қўшиқлари жойлаштирилади. Иконкалар ҳам миллий руҳда яратилган.

Вазир билан бўлиб ўтган мулоқотда ёшлар ўз таклифларини билдиришди. Ўз навбатида, Ш.Садиков уларнинг иш фаолияти, режалари билан қизиқди, қандай муаммолари борлигини сўради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться