Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент кимё-технология институтида Копенгаген университети профессорлари иштирокида курс ташкил этилди

2019-03-05 | Фан

Тошкент кимё-технология институтида Копенгаген университети билан имзоланган шартнома асосида Европа Иттифоқининг Эрасмус+ ICM K107 кредит мобиллик дастури ёрдамида талабалар учун қисқа курс ташкил этилди.

Шу йилнинг 25 февралидан бошлаб институтда Копенгаген университетининг профессори Сорен Баллинг Энгелсен ҳамда доцентлар Соренсен Клавс Мартин, Бекзод Хакимовлар томонидан “Озиқ-овқат маҳсулотларни сифатини аниқлашда экспресс-текшириш усуллари” мавзусида машғулотлар бошланди.

Копенгаген университети профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилаётган маърузаларда иштирок этиш ва унда тезкор спектроскопик усуллар бўйича лаборатория ишларини ўрганиш талабалар учун яратиб берилган қулай имкониятдир. Тезкор спектроскопик усулларни қўллаш натижасида таҳлил сонияларда бажарилиши мумкин ва бу усулларни назорат қилиш ҳам жуда осон.

Даниялик мутахассислар томонидан ташкил этилган курс инглиз тилида олиб борилиб, у ўз ичига 25 та маъруза, 20 амалий ва 8 соат лаборатория машғулотларини олади. Маъруза давомида профессорлар талабаларни озиқ-овқат саноати соҳасида энг замонавий асбоб-ускуналар ёрдамида ишлашни ўргатдилар ва спектроскопик таҳлил қилишнинг асосий тушунчаларини таништириб ўтдилар.

Ўқув курсларни муваффақиятли тугатган ва ўз кейсларини топширган талабаларга 5 ECTS кредитига тенг бўлган курсларга қатнашганлиги тўғрисида сертификат берилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться