Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон-Татаристон – ахборот-коммуникация технологиялари ва инновациялар тармоқлари ривожи
2019-03-05 | Технологиялар
Жорий йилнинг 28 февралидан 2 мартига қадар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Инновацион ривожланиш вазирлиги вакилларидан иборат Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Қозон (Татаристон) шаҳрига ташрифи амалга оширилди.
Ташриф доирасида Татаристоннинг етакчи АТ-компаниялари, инновацион “Стартап-лойиҳалари” ҳамда технологик парклари билан истиқболдаги ҳамкорлик ва шериклик муносабатлари ўрнатилди.
Ҳамкорликдаги ишчи гуруҳи томонидан Татаристон ахборотлаштириш ва алоқа вазирлиги билан биргаликда яқин вақт ичида ҳамкорликни жадаллаштириш ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари ва инновациялар соҳасидаги истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”ни шакллантириш бўйича келишувга эришилди.
Йўл харитаси “стартап-экотизимлар”, истиқболли лойиҳаларни молиялаштиришни венчурли механизмларини жорий этиш, АТ-таълимини ривожлантириш юзасидан чора-тадбирларни назарда тутади.
“Innopolis” Инновация парки ва Қозон АТ-Паркига ташриф якунларига кўра, ҳамкорлик тўғрисидаги тегишли келишувлар имзоланди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги