Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Жаҳон банки вакиллари билан учрашув
2022-11-18 | Иқтисодиёт
Жорий йилнинг 17 ноябрь санасида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов Жаҳон банки вакиллари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда меҳмонлар томонидан Жаҳон банкининг инфратузилма секторининг минтақавий директори Чарльз Корме, Глобал энергия амалиёти раҳбари Судешна Гҳош Банержи, Глобал транспорт амалиёти раҳбари Карла Гонсалес, минтақавий ҳамкорлик тадбирлари координатори Дмитрий Петрин, Инфратузилма дастури раҳбари Антонио Нунес, энергетика бўйича етакчи мутахассис Мануэл ва бошқалар вакиллар иштирок этдилар.
Шунингдек, учрашувда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг Яшил иқтисодиётни ривожлантириш департаменти директори Ўткиржон Холбадалов, Ёқилғи-энергетика ва кимё саноатини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Қувончбек Мустафоев, Йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Рустам Наримов ҳамда Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва протокол хизмати департаменти директори Шухрат Маткаримов иштирок этдилар.
Учрашув давомида иқтисодий ўсиш, «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш ва «яшил» ўсишни таъминлаш, Мамлакат Иқлими ва Ривожланиш Ҳисоботи (CCоунтрй Cлимате анд Девелопмент Репорт)ни ишлаб чиқиш, энергетика соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, иқтисодоётни декарбонизациялаш бўйича узоқ-муддатли стратегияни ишлаб чиқиш, хусусан, энергетика соҳасини декарбонизация қилиш, шунингдек, соҳада рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш, инфратузилмасини яхшилаш масалалари муҳокама қилинди.
Маълумот учун: 3–4 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган II Ўзбекистон халқаро иқтисодий форумида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Жаҳон банки «Ўзбекистонда «яшил» иқтисодиёт сари» номли янги қўшма ҳисоботнинг хулосалари ва тавсияларини тақдим этишди.
Жаҳон банки Ўзбекистон ҳукуматини иқтисодий ўзгаришларда ҳамда иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш ва барқарорликни кучайтириш стратегик устувор йўналишларини белгилашда қўллаб-қувватлайди. «Яшил», инклюзив ва барқарор ўсиш, яқинда қабул қилинган 2022–2026-молиявий йилларга мўлжалланган Мамлакат билан ҳамкорлик дастури мақсадлари орасида асосий устун ҳисобланади.
Мамлакат билан ҳамкорлик дастури 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясини амалга оширишга ўз ҳиссасини қўшади, бунда бошқа устувор ислоҳотлар қаторида «яшил» иқтисодиётга ўтиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, энергия ва сув самарадорлигини ошириш, ерлар деградациясининг олдини олиш ва бошқа ислоҳотлардир. (Батафсил)
Шу билан бирга, учрашувда томонлар энергияни тақсимлаш йўналишидаги амалга ошириладиган ислоҳотлар, энергетика бозорлари, энергия барқарорлигини таъминлаш, амалга оширилаётган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш юзасидан фикр алмашдилар.
Учрашув сўнгида томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтиришга келишиб олдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги