Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон-Жанубий Корея: эркин савдо ёълида

2022-11-16 | Иқтисодиёт

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида видеоконференсалоқа орқали Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасида Эркин савдо тўғрисидаги Битим юзасидан келишиш жараёни доирасида инвестициялар  ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Бадриддин Абидов ҳамда Корея Республикаси Савдо, саноат ва энергетика вазирлигининг эркин савдо шартномалари масалалари бўйича Бош директори Янг Ги Ук бошчилигидаги музокаралар гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда 2021-2022 йилларда бўлиб ўтган бош музокарачилар ўртасидаги музокараларининг икки босқичи ва эксперт гуруҳларининг тўртта учрашуви якунларига асосан Битим лойиҳасини келишиш жараёнида иккала томон кўраётган саъй-ҳаракатлар самарадорлиги таъкидланди.
 
Музокаралар давомида томонлар Эркин савдо тўғрисидаги битимни тузиш бўйича кейинги қадамларни муҳокама қилдилар, хусусан, бозорларни либераллаштириш даражаси ва битим тузиш форматини қайта кўриб чиқиш масаласи алоҳида кўриб чиқилди.
 
Бундан ташқари, Корея томони ЖСТга қўшилиши жараёнида Ўзбекистоннинг фаол саъй-ҳаракатлари ва муҳим ютуқларини олқишлаб, мамлакатимиз ушбу Ташкилотга аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳининг 6-йиғилишини ўтказишда ёрдам беришга тайёрлигини таъкидлади.
 
Учрашув якунида бозорларни либераллаштириш даражаси ва Эркин савдо битимини тузиш форматини белгилаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш бўйича эксперт гуруҳлари ишини фаоллаштириш тўғрисида келишувга эришилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться