Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкентда «Uzbekistan Trade Info» савдо ахбороти платформаси ишга туширилди

2022-11-23 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 23 ноябрь куни Tashkent Cityдаги Hilton меҳмонхонасида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, UNCTAD/JST халқаро савдо маркази (ХСМ) ҳамкорлигида ишлаб чиқилган ва Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган «Ready4Trade Central Asia» лойиҳаси доирасида савдо қилиш тартиби тўғрисида батафсил ахборот берувчи Uzbekistan Trade Info платформасини ишга тушириш бўйича тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Бадриддин Абидов очиб берди.

У ўз нутқида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг бизнесни қўллаб-қувватлаш ва савдони ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш, шунингдек, Европа Иттифоқи ва жаҳон бозорлари билан савдо алоқаларини ривожлантиришга қаратилган изчил саъй-ҳаракатлари муҳимлигини таъкидлади.

Тадбир давомида Узбекистан Траде Инфо ахборот платформасининг расмий тақдимоти ҳамда уни ишга тушуриш маросими бўлиб ўтди. Шунингдек, ушбу платформанинг Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг халқаро бозорларга чиқиш учун очиб бераётган имкониятлари муҳокама қилинди.

Uzbekistan Trade Info онлайн-восита трансчегаравий савдо билан боғлиқ маълумотларга бепул ва доимий киришни таъминлашга, тадбиркорлар учун вақт ва харажатларни қисқартириш ва савдони тартибга солишга, шунингдек савдо жараёнидаги тўсиқларни олиб ташлашга ёрдам беради.

Платформадаги маълумотларнинг янгиланишини таъминлаш учун у жамоа томонидан давлат органлари ва хусусий сектор билан биргаликда ишлаб чиқилмоқда.

Платформа Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган 4 йиллик «Ready4Trade Central Asia» лойиҳаси доирасида ишга туширилди. Савдо алоқаларини кенгайтиришга қаратилган минтақавий лойиҳа Марказий Осиёнинг Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон каби бешта давлатида минтақалараро ва халқаро савдони ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди.

Босқичма-босқич савдо ахборот платформаси «Uzbekistan Trade Info» трансчегаравий савдони осонлаштириш, мавжуд миллий онлайн хизматларни тўлдириш ва Ўзбекистон хусусий секторига халқаро савдонинг барча имкониятларидан фойдаланишда ёрдам беришнинг самарали воситаси бўлади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться