Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси очилди

2022-11-14 | Иқтисодиёт

Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар марказида Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси очилди.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Тошкент шаҳри ҳокимлиги ва Рақамли трансформация маркази ҳамкорлигида ўтказилаётган мазкур йирик тадбирда мамлакатимиздаги юзга яқин корхона, ташкилотлари маҳсулоти намойиш этилмоқда.

Анжуманни Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев очиб берди. Ҳар йилгидан ўзгача, кенг қамровда ташкил этилган бу йилги ярмаркада импорт бўйича йирик тармоқ корхоналари томонидан харид қилинган импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ҳам намойиш қилинмоқда. Бу, ўз навбатида, маҳаллий саноат корхоналари учун импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳисобига ўз фаолият соҳасини янада кенгайтириш, рақобатбардош саноат маҳсулотлари номенклатурасини ошириш учун янги бизнес-ғоялар шакллантириш имконини беради. Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни бир платформада жамлаш, ўзаро фикр ва тажриба алмашишга хизмат қилувчи бу йилги ярмаркадан талай ижобий натижалар кутиляпти. 

Гўзал Сатторова, Ойбек Пардаев (сурат)

Манба: ЎзА

Поделиться