Жорий йилнинг 15 ноябрь куни Молия вазирлигида Халқаро Валюта Жамғармаси (ХВЖ) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда Молия вазири Тимур Ишметов, вазир ўринбосари Ахадбек Хайдаров ва вазирлик департаменти вакиллари иштирок этди.
Шунингдек, ХВЖ томонидан жамғарманинг Ўзбекистондаги миссияси раҳбари Рон ван Руден, ХВЖнинг республикамиздаги доимий вакили Кевин Росс ва катта иқтисодчи Кристин Ричмонд иштирок этди.
Маълумот учун: 2022 йил 7-15 ноябрь кунлари Рон ван Руден бошчилигидаги ХВЖ миссияси Ўзбекистон давлат органлари вакиллари билан учрашув ўтказиб, ҳозирги иқтисодий вазият, сиёсатнинг истиқболлари ва устувор йўналишларини муҳокама қилди.
Учрашувда ХВЖ вакилларининг ташрифи якунлари бўйича тайёрланган ва сўнгги йилларда амалга оширилаётган таркибий ислоҳотларга юксак баҳо берилган ҳисобот кўриб чиқилди. Рон ван Руденнинг таъкидлашича, Ўзбекистон иқтисодиёти янги қийинчиликларга қарамай юқори кўрсаткичларни намойиш этишда давом этмоқда. Пул ўтказмалари икки баравар кўпайди, бу эса давом этаётган буджетни қўллаб-қувватлаш ва барқарор савдо билан биргаликда иқтисодий фаоллик ва ўсишга ёрдам берди. Натижада, 2022 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти қарийб 6 фоизга ўсиши кутилмоқда.
Хусусий сектор ўсишни тезлаштириш учун ноқулай омилларга қарамай, таркибий бозор ислоҳотлари давом этмоқда. Бу эришилган таъсирчан тараққиётни ҳисобга олган ҳолда, давлатнинг иқтисодиётдаги катта ролининг пасайишига ва ишбилармонлик муҳитининг янада яхшиланишига олиб келади.
Кейинги йил учун жаҳон иқтисодиётининг ўсиш суръатлари пасайиши прогноз қилинаётган вазифалар ҳам кўриб чиқилди. Инфляцияни янада жиловлаш, пул-кредит ва буджет сиёсатининг тегишли чораларини кўриш, давлат корхоналари ва банкларини хусусийлаштиришни давом эттириш, рақобатни кучайтириш ва бизнес учун тенг шароитлар яратиш, давлат хизматларини рақамлаштиришни кенгайтириш, савдо интеграцияси ва минтақавий ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги таъкидланди. Амалга оширилаётган ислоҳотларнинг чуқурлашиши Ўзбекистонни 2030 йилга келиб даромад даражаси ўртача даражадан юқори бўлган мамлакатга айлантириш бўйича мақсадга эришиш масалалари ўрганиб чиқилди.
Учрашув якунида икки томонлама ҳамкорлик ёъналишлари белгилаб олинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги