Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Иқтисодиёт

Uzbekistan Airways 27 сентябрдан бошлаб Урганч-Фарғона-Урганч ҳамда Самарқанд-Фарғона-Самарқанд қатновларини йўлга қўймоқда

28.09.2022ИқтисодиётМанба: Фарғона вилояти ҳокимлиги

“Uzbekistan Airways” жорий йилнинг 27 сентябрь кунидан бошлаб республика ичидаги йўналишлар бўйича шу жумладан, Фарғонадан янги қатновлар жорий этилишини маълум қилди:

EBRD билан ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди

27.09.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 27 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев ЕТТБ витсе-президенти Юрген Ригтеринк бошчилигидаги Европа тикланиш ва тараққиёт банки делегатсияси делегациясинини қабул қилди.

Энергетика вазирлиги яшил ривожланиш бўйича Осиё ҳамкорлиги вазирларининг иккинчи йиғилишида иштирок этди

27.09.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

26 сентябрь куни Япония иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлиги томонидан ташкил этилган “Яшил ривожланиш” Осиё ҳамкорлигининг иккинчи вазирлар йиғилиши бўлиб ўтди.

Электротехника саноатидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди

27.09.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 26 сентябрь куни электротехника саноатидаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.

Ташаббусли буджет лойиҳаларини молиялаштириш ҳамда амалга ошириш тартиблари белгиланди

26.09.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги КҚ-213-ИВ сонли қарори билан тасдиқланган Туман (шаҳар) буджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисида Намунавий Низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Қурилиш лойиҳалари бўйича кўрсатмалар берилди

26.09.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

Мубадала ва TAQA Талимаржон IESни модернизация қилишга инвестициялар киритади

09.09.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

2022 йил 9 сентабр куни Тошкент шаҳрида Бирлашган Араб Амирликлари Мубадала ва TAQA компаниялари Талимаржон IESга кенг кўламли инвестициялар киритишларини назарда тутувчи битимларни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Келишувларнинг амалга оширилиши Ўзбекистоннинг энг йирик электр стансиясини модернизация қилиш ва қувватини кенгайтиришга имкон беради.

Глобал яшил ўсиш институти (GGGI) билан учрашув бўлиб ўтди

09.09.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Б. Абидовнинг Ўзбекистондаги Глобал яшил ўсиш институти (GGGI) Мамлакатлар бўйича офисининг вакили А. Рассел билан учрашуви бўлиб ўтди.

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ фаолияти ўрганилди

30.08.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев Тошкент шаҳридаги “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБга ташриф буюриб, ушбу молия муассасасининг жорий фаолияти ва ривожланиш режалари билан танишди.

Тери-поябзал ҳамда жун ва мўйначилик тармоғининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари ўрганилди

29.08.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев "Ўзчармсаноат" уюшмасига ташриф буюрди. Ташриф давомида уюшма раҳбарияти чарм-поябзал саноатининг ҳозирги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари тўғрисида тақдимотлар ўтказди.

Ўзбекистон ва Белоруссия қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш ниятида

26.08.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Минск шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев Белорусия қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазири Игор Брило билан учрашув ўтказди.

Мебел саноатини ривожлантириш масалалари ва истиқболлари муҳокама қилинди

12.08.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси инвеститсиялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Воитов видеоконферентсалоқа тарзида ДСП ва МДФ маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар билан йиғилиш ўтказди. Тегишли идоралар ва тармоқ бирлашмалари раҳбарлари иштирокида ушбу йўналишнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Президент Ўзбекистон металлургия комбинатидаги янги лойиҳалар билан танишди

12.08.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ҳаёти ва саноат лойиҳалари билан танишиш мақсадида 12 август куни Бекобод шаҳрига келди.

Жанубий Корея билан ҳудудлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболлари кўриб чиқилди

12.08.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев  Корея Республикасининг энг йирик вилоятларидан бири Кенсан-Пукто губернатори ли Чхол У билан учрашув ўтказди.

Президентимизнинг тадбиркорлар билан “очиқ мулоқот” тадбирига тайёргарлик кўриш жараёни алоҳида назоратда

11.08.2022СиёсатМанба: «Янги Ўзбекистон»

Маълумки, 20 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан “очиқ мулоқот” тадбири ўтказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди

11.08.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Даниел Розенблум билан учрашув ўтказди.

“Uzauto Motors” АЖнинг аксияларини фонд бозорида оммавий таклиф орқали (ИПО) жойлаштириш учун дастлабки қадам ташланди

09.08.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

“Uzauto Motors” АЖ оддий аксиялари “Тошкент” Республика фонд биржасининг котировкалаш варағига (биржа листингига) киритилди. Жамият аксияларининг фонд бозорида оммавий таклиф орқали (ИПО) жойлаштирилишини амалга ошириш 2022 йил IV ёки 2023 йил I чорагида режалаштирилган.

Фармацевтика соҳасидаги лойиҳалар ўрганилди

08.08.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев бошчилигидаги Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси Тошкент вилоятида ўз ишини давом эттириб бир қатор йирик инвеститсия лойиҳаларига ташриф буюрди.

Саудия Арабистони Подшоҳлигига ташрифни тайёрлаш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди

05.08.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев раислигида ҳамда вазирлик ва идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари раҳбарлари иштирокида Ўзбекистон делегациясининг Саудия Арабистони Подшоҳлигига режалаштирилган ташрифини тайёрлаш масалаларини муҳокама қилишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.