Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Иқтисодиёт

“Суғурта фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган семинар ўтказилди

09.03.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган семинар ўтказилди ва семинарда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги вакиллари, суғурта компаниялари, соҳа экспертлари ҳамда мутахассислари иштирок этди.

Ўзбекистон – Покистон инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорлиги кўриб чиқилди

09.03.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 8 март куни видеоконференция шаклида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг Покистон Бош вазирининг савдо, тўқимачилик саноати ва инвестициялар масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдул Раззоқ Довуд билан икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва савдо-иқтисодий, транспорт ва логистика, маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро келишувларни амалга оширишнинг ҳозирги ҳолати муҳокамасига бағишланган музокаралари бўлиб ўтди.

Ҳиндистон стандартлар бюроси бош директори билан учрашув ўтказилди

08.03.2021ИқтисодиётМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Республикамизнинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Ахатов ушбу мамлакат Стандартлар бюроси бош директори Прамод Тивари билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тошкентда Ўзбекистон – Беларусь Ишбилармонлар кенгашининг 1-йиғилиши бўлиб ўтди

05.03.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 4 март куни Беларусь Республикаси ҳукумати делегациясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон – Беларусь Ишбилармонлар кенгашининг 1-йиғилиши бўлиб ўтди.

Тошкентда Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 8-йиғилиши бўлиб ўтди

05.03.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 4 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков ва Беларусь Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Субботин раислигида Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 8-йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

05.03.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 4 март куни Беларусь Республикаси делегациясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков билан Беларусь Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Субботин ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев: Ипотека кредити бўйича молиявий ресурслардан етишмовчилик бўлмайди

03.03.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 3 март куни уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Ўзбекистон Президенти БАА делегациясини қабул қилди

03.03.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 март куни Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Аудиторлик фаолиятини тартибга солувчи янги Қонуннинг мазмун моҳияти илмий жамоатчиликка ҳавола этилди

02.03.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Халқаро принциплар ва илғор хорижий тажрибалар асосида аудиторлик фаолиятини тартибга солишнинг самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмини яратиш мақсадида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ-677-сон Қонунининг мақсади ва мазмун моҳияти билан кенг жамоатчиликни таништириш мақсадида Молия вазирлиги ҳамда Тошкент молия институти билан ҳамкорликда 2021 йил 1 март куни Тошкент молия институтининг раҳбар ходимлари, аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари, халқаро аудиторлик ташкилотлари мутахассислари, профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

Иқтисодий ислоҳотларнинг узоқ муддатли стратегиясига оид масалалар муҳокама қилинди

02.03.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 март куни ўзининг иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабартини қабул қилди.

Сирдарё вилоятида амалга ошириладиган лойиҳалар кўриб чиқилди

02.03.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 1 март куни Сирдарё вилоятининг инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва GIZ Оролбўйи минтақасини ривожлантириш лойиҳасини амалга оширишни бошлашмоқда

27.02.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) лойиҳалар менежери Паул Шумахер" Оролбўйида экологик йўналтирилган минтақавий тараққиёт" лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битимни имзоладилар, у Оролбўйи ҳудудини барқарор трансчегаравий экологик ҳамда  иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришга эришишда Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматларига кўмак кўрсатишга қаратилган. 

Туркия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

26.02.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 26 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган Туркия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Меҳмет Сурейя  Эр билан учрашув ўтказди.

Бунёдкорлик лойиҳалари тақдимот қилинди

26.02.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 25 февраль куни Тошкент вилоятида амалга ошириладиган бунёдкорлик лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

Сурхондарё вилоятини комплекс ривожлантиришни рағбатлантириш ишлари давом этмоқда

26.02.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 25 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари бошчилигида ҳамда вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ Сурхондарё вилоятида жойлашган қатор саноат ва ижтимоий объектларга ташриф буюриб, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг жорий ҳолатини ўрганиш ва уни рағбатлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш бўйича ўз ишини давом эттирди.

Тошкентда KOICA билан ҳамкорликда кадрларни қайта тайёрлаш маркази очилади

25.02.2021Таълим Манба: ЎзА

 Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин KOICAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Пак Сунжин хоним билан учрашди.

Сурхондарё вилоятини саноат ва ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш масалалари ўрганилмоқда

25.02.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 24 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Сурхондарё вилояти ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг жорий ҳолатини ўрганиш ва иқтисодий жиҳатдан ўсишини рағбатлантириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш борасида ўтган ҳафта давомида тизимли равишда амалга оширилган ишларнинг оралиқ якунларини сарҳисоб қилди.

“Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди

24.02.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги

Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва сувни тежайдиган технологияларни жорий қилишга оид қабул қилинган қарорларнинг мазмун-моҳияти ва уларда белгиланган вазифалар ижроси билан жамоатчиликни таништириш мақсадида 2021 йилнинг 22 февраль куни Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида ташкил этилган матбуот анжуманида марказий ва маҳаллий матбуот нашрлари, радио-телевидение, интернет журналистлари ва блогерлар қатнашди.