Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди

2021-02-24 | Иқтисодиёт

Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва сувни тежайдиган технологияларни жорий қилишга оид қабул қилинган қарорларнинг мазмун-моҳияти ва уларда белгиланган вазифалар ижроси билан жамоатчиликни таништириш мақсадида 2021 йилнинг 22 февраль куни Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида ташкил этилган матбуот анжуманида марказий ва маҳаллий матбуот нашрлари, радио-телевидение, интернет журналистлари ва блогерлар қатнашди.

Президентимизнинг 2020 йил 5 декабрда қабул қилинган “Қорақалпоғистон Республикасида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори нафақат сувчилар, ёки деҳқону фермерлар, балки бутун Оролбўйи халқининг тақдирига дахлдор бўлган, аҳолининг турмуш фаровонлигини яхшилашга қаратилган муҳим ҳужжат бўлганлиги алоҳида эътироф этилди.  

Очиқ мулоқот  тарзида ўтказилган матбуот анжуманида журналист ва блогерлар томонидан берилган саволларга вазирликнинг масъул ходимларидан ташқари тадбирга таклиф қилинган олимлар, ўтган йили сув тежовчи технологияларни жорий этиб, юқори натижаларга эришган фермерлар ҳам жавоб бериб, илмий асослар ва тажрибалари билан ўртоқлашди.

- Ўтган йили 30 гектар майдонга томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилдик, - дейди Қанликўл туманидаги “Сардор сариалтин” фермер хўжалиги раҳбари Шукурулла Саъдуллаев.  – Матбуот анжуманида ўз тажрибамдан келиб чиқиб, сув тежовчи технологияларни жорий қилиш келгусида юқори ҳосил олиб, фаолиятимни ривожлантираман деган фермерлар учун бугунги кун талаби эканлигини иштирокчиларга тушунтиришга ҳаракат қилдим.

Ғайрат Отажонов,
Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги матбуот котиби

Манба: Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги

Поделиться