Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Суғурта фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган семинар ўтказилди

2021-03-09 | Иқтисодиёт

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган семинар ўтказилди ва семинарда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги вакиллари, суғурта компаниялари, соҳа экспертлари ҳамда мутахассислари иштирок этди.

Таъкидланганидек, “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Президентимизнинг 2019 йил 2 августдаги қарори билан тасдиқланган 2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси суғурта бозорини жадал ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси”га асосан ишлаб чиқилган.

Семинар давомида суғурта компаниялари томонидан суғурта даъволарини кўриб чиқиш муддатлари ва ҳужжатларни қисқартириш, суғурта ҳодисасини адолатли баҳолаш ва тўловларни тезкор тўлаш тизимини яратиш бўйича таклифлар билдирилди ҳамда муҳокамаларда қонун лойиҳаси суғурта соҳасида тажрибадан ўтган миллий амалиёт ва халқаро тамойилларга асосланганлиги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги мутахассислари ҳамда экспертлар томонидан эътироф этилди.

Семинар якунида тадбир иштирокчилари томонидан билдирилган таклиф ва тавсияларни инобатга олиб қонун лойиҳасини халқ вакиллари томонидан иккинчи ўқишга киритиш учун фракциялар муҳокамасига киритиш мақсадга мувофиқ эканлиги таъкидланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться