Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Иқтисодиёт

Электрон давлат харидлари натижалари

29.04.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республика Товар хомашё биржаси акциядорлик жамияти

«Марказий Осиё дунё цивилизациялари чорраҳасида» анжуманини юксак савияда ўтказиш бўйича вазифалар белгиланди

29.04.2021СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг «Марказий Осиё дунё цивилизациялари чорраҳасида» халқаро маданият форумига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида»ги қарори имзоланди 

Ўзбекистон иқтисодиётининг комплекс диагностик тадқиқоти доирасида онлайн-консултатсиялар

29.04.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим! Жорий йилнинг 26 апрелидан 10 майгача Жаҳон банки жамоатчилик, жумладан фуқаролик жамияти, хусусий сектор вакиллари, илмий доиралар, маҳаллалар ва бошқа манфаатдор томонлар билан онлайн консултатсиялар ўтказмоқда. Ундан мақсад 2022-2026 йилларда Ўзбекистон билан камбағалликни енгишга ва жамиятнинг иқтисодий фаровонлигини оширишга ёрдам берадиган истқиболли ҳамкорлик ёналишларини аниқлашдир. 

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров Сирдарёда тадбиркорлар билан учрашди

28.04.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Қўчқоров Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги “Ёшлар маркази”да сирдарёлик тадбиркорлар ва ишбилармонлар билан учрашди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари МОМИҲИ институти директори билан Марказий Осиёда савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

28.04.2021ИқтисодиётМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев 26 апрель куни Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик институти  (МОМИҲИ) директори Саид Шакил Шоҳ билан онлайн шаклда музокаралар ўтказди

Япониянинг "JICA" халқаро ҳамкорлик агентлиги вакиллари билан учрашув

28.04.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Жорий йилнинг 26 апрель куни Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Саидқаҳҳор Холхўжаев “JICA”нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Миязаки Сугуру бошчилигидаги Япониянинг "JICA" халқаро ҳамкорлик агентлиги вакиллари билан учрашди.

Иқтисодий зоналар инфратузилмасини яхшилаш учун 1 триллион 600 миллиард сўм ажратилади

27.04.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 27 апрель куни эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Электрон ҳукуматнинг «эстонча модели». Ўзбекистон ва Эстония ҳамкорлиги янги босқичга ўтди

27.04.2021ИқтисодиётМанба: «Янги Ўзбекистон»

Ўзбекистон электрон ҳукумат соҳасида Эстония тажрибасини ўрганмоқда. Шу ўринда савол туғилади, нега айнан Эстония? Аҳолиси сони жиҳатидан Тошкент шаҳриникидан уч баравар камни ташкил этувчи бу кичик мамлакат тажрибаси биз учун қанчалик намуна бўла олади?

Жиззах вилояти тадбиркорларининг масалалари ҳал этилмоқда

27.04.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 24 апрель куни Давлат раҳбарининг топшириғига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков бошчилигида ҳамда вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларидан иборат Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси тадбиркорлар ва экспортчилар билан ишлаш ва уларнинг муаммоли масалаларини ҳал этиш учун Жиззах вилоятига йўл олди.

Уй-жойларга хизмат кўрсатиш тизимини яхшилаш бўйича таклифлар кўриб чиқилди

27.04.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 26 апрель куни кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини такомиллаштиришга оид тақдимот билан танишди.

Самарқанд вилоятида инвестицияларни жалб этиш, ташқи савдони ривожлантириш ва янги иш ўринлари яратишга янгича ёндашув

27.04.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 24 апрель куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Самарқанд вилоятида инвестицияларни жалб этиш, ташқи савдони ривожлантириш ва иш ўринлари яратиш бўйича янги иш тизимини йўлга қўйиш бўйича вилоят аҳолисига мурожаат қилди.

Саудия Арабистони компанияси Ўзбекистонда кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича музокараларни давом эттирмоқда

26.04.2021ИқтисодиётМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Мамлакатимизнинг Ар-Риёддаги элчиси Улуғбек Мақсудов Саудия Арабистонининг «SABIC» компанияси раисининг ўринбосари Аҳмад Ал-Умар билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди

Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни комплекс рағбатлантириш бўйича вазифалар белгиланди

24.04.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 22 апрель куни Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков бошчилигида ҳамда вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари иштирокида Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни комплекс рағбатлантириш чора-тадбирларини муҳокама этишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев: Мени кўпроқ қувонтирадигани ёшларимизнинг малакаси, ишончи

24.04.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳридаги Технопаркда ишга туширилган янги корхоналарни бориб кўрди.

Президент электр тармоқлари корхонасининг инновацион марказини бориб кўрди

24.04.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 23 апрель куни “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг Электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш маркази фаолияти билан танишди.

Ўзбекистон ва Шри-Ланка сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорлик мустаҳкамламоқда

23.04.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

2021 йилнинг 21 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги биносида Шри-Ланка Демократик Сотсиалистик Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси М. Д. Ламаванса билан учрашув бўлиб ўтди.

Жаҳон банки вакиллари билан учрашув

23.04.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров ва Европа ва Марказий Осиё минтақавий висе-президенти Анна Берде хоним бошчилигида Жаҳон банки вакиллари билан Жаҳон банки гуруҳининг “Баҳор учрашувлари” доирасида учрашув бўлиб ўтди.

Бухоро ва Навоий вилоятлари тадбиркорлари масалаларини ҳал этиш ишлари фаол давом этмоқда

23.04.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 21 апрель куни видеоконференция шаклида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигида Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан Бухоро ва Навоий вилоятларида тадбиркорлар билан ўтказилган учрашувлар доирасида берилган кўрсатмалар ижроси, шунингдек, ушбу ҳудудларда инвестициявий ва ташқи савдо фаолияти билан боғлиқ қатор масалалар муҳокама қилинди.

Сурхондарё вилояти тадбиркорларининг муаммоли масалалари кўриб чиқилди

22.04.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 21 апрель куни Давлат раҳбарининг топшириғига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков бошчилигидаги ҳамда вазирликлар, идоралар, саноат бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларидан иборат Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси тадбиркорлар муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш учун Сурхондарё вилоятига йўл олди.

Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши устидан назорат онлайн тарзда олиб борилади

21.04.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида “Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш” автоматлаштирилган ахборот тизими ишга туширилди.