Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Иқтисодиёт
04.05.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Жорий йилнинг 3 май куни Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Ар-Риёд шаҳрида бўлиб туриши чоғида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Саудия Арабистони Подшоҳлиги энергетика вазири Абдулазиз бин Салмон ал-Сауд билан инвестициявий ҳамкорлик масалаларини ва жорий йилнинг январь ойида Саудия Арабистони ҳукумати ва ишбилармон доиралари делегацияси ташрифи чоғида энергетика соҳасида эришилган келишувлар амалга оширилишини муҳокама қилди. |
Қорақалпоғистонда йирик шамол электр станцияси қурилади 04.05.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги2021 йилнинг 3 май куни “ACWA Power”, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ўртасида шамол энергетикаси лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битим имзоланди. |
Саудия Арабистони ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришни мақсад қилган 04.05.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигиЖорий йилнинг 3 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Саудия Арабистони Подшоҳлиги атроф-муҳит, сув ресурслари ва қишлоқ хўжалиги вазири Абдулраҳмон ал-Фадлий билан учрашув ўтказди. |
Ар-Риёдда юқори даражадаги учрашувлар давом этмоқда 04.05.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигиЖорий йилнинг 3 май куни Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегациясининг Саудия Арабистонига ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Саудия Арабистони Меҳнат ва ижтимоий тараққиёт вазирлиги ҳамда Давлат инвестиция жамғармаси раҳбарияти билан учрашди. |
04.05.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Жорий йилнинг 3 май куни Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегациясининг Саудия Арабистонига ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Ар-Риёд шаҳрида Саудия Арабистони Подшоҳлигининг инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ билан учрашди. |
Навоийдаги “Masdar” лойиҳасида электротехника саноати корхоналари ҳамкорлиги муҳокама қилинди 04.05.2021ИқтисодиётМанба: “Дунё” ахборот агентлиги«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси раиси Мирзиёд Юнусов Буюк Британиянинг «Juru Energy» компанияси бошқарув директори Ботир Ғофуров ҳамда Хитой Халқ Республикасининг “SEPKO III” LTD компаниясининг МДҲ мамлакатлари бўйича бош вакили Ши Ханг билан музокара олиб борди |
03.05.2021ИқтисодиётМанба: “Дунё” ахборот агентлиги Хитойнинг Гуанчжоу шаҳридаги Ўзбекистон Бош консулхонаси Фуцзянь провинцияси савдо департаменти таклифига мувофиқ “Марказий Осиё бозорини тарғиб этиш” мавзусидаги онлайн-конференцияда иштирок этди |
Андижон вилояти тадбиркорлари билан очиқ мулоқот ўтказилди 03.05.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигиЖорий йилнинг 1 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков бошчилигида ҳамда вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларидан иборат Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси тадбиркорлар муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, шунингдек, ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун Андижон вилоятига йўл олди. |
Маҳаллий саноатни ва корхоналар ўртасида кооперацияни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди 01.05.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтиЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 30 апрель куни ҳудудларда маҳаллий саноатни ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. |
Электрон давлат харидлари натижалари 30.04.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республика Товар хомашё биржаси акциядорлик жамияти |
Кореялик ишбилармонлар Сирдарёда замонавий иссиқхона мажмуаларини қуриши мумкин 30.04.2021ИқтисодиётМанба: Сирдарё вилояти ҳокимлигиСўнги йилларда Ўзбекистонда қулай инвестиция муҳити шакллантирилди, хорижий инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича қонун йўли билан кенг кўламдаги имтиёзлар, афзалликлар ва кафолатлар тизими яратиб берилди.Сўнги йилларда Ўзбекистонда қулай инвестиция муҳити шакллантирилди, хорижий инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича қонун йўли билан кенг кўламдаги имтиёзлар, афзалликлар ва кафолатлар тизими яратиб берилди. |
Ўзаро ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда 30.04.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасиКуни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А. Саидовнинг Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) директори Маттео Мекаччи билан учрашуви бўлиб ўтди. |
Қорақалпоғистон Республикаси тадбиркорларининг муаммолари муҳокама этилди 30.04.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигиЖорий йилнинг 29 апрель куни Давлат раҳбарининг топшириғига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков бошчилигида ҳамда вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларидан иборат Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси тадбиркор ва экспортчилар муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, шунингдек ҳудудда ишбилармонликни ривожлантириш бўйича янги таклиф ва ташаббусларни ўрганиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига йўл олди. |
Жаҳон банки билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича кейинги қадамлар режалаштирилди 30.04.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигиЖорий йилнинг 29 апрель куни видеоконференция шаклида Жаҳон банки Гуруҳининг Баҳорги йиғилишлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков ҳамда Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице – президенти Анна Бьерде ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. |
Статистик регистрларни юритишда ходимлар малакасини оширишга қаратилган тадбир ўтказилди 30.04.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигиДавлатимиз раҳбари бошчилигида 2020 йилнинг 1 июн куни миллий статистика соҳасини такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган йиғилишда кадрлар масаласига алоҳида тўхталиб, статистика тизимининг барча мутахассис кадрларини ўқитиш, малакасини ошириш юзасидан топшириқлар берилган эди |
Халқаро пресс-клуб ва «The Korea Times» ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланади 30.04.2021ИқтисодиётМанба: “Дунё” ахборот агентлигиСўнгги вақтларда Жанубий Кореянинг етакчи оммавий ахборот воситалари, хусусан, инглиз тилида нашр этиладиган йирик газеталардан бири - «The Korea Times» Ўзбекистон имижини тарғиб қилишда мамлакатимиз элчихона билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда. |
30.04.2021ИқтисодиётМанба: “Дунё” ахборот агентлиги Ўзбекистон элчиси Улуғбек Мақсудов Саудия Арабистони Савдо-саноат палаталари кенгаши раиси Ажлан Ал-Ажлан билан музокаралар ўтказди. |
Азалий қардошлик ва елкадошлик ифодаси 30.04.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтиЎзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов “Туркманбоши руҳи” мажмуасига ташриф буюрди. |
Сирдарё вилоят ҳокими Корея-Ўзбекистон бизнес ассоциацияси вакиллари билан учрашди 30.04.2021СиёсатМанба: «Янги Ўзбекистон»Вилоят раҳбари Ғофуржон Мирзаев вилоят ҳокимлиги «Қабуллар уйи»да Жанубий Корея - Ўзбекистон бизнес ассоциацияси (КУБА) раисининг биринчи ўринбосари Ким Чанг Кеон бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. |
Президент Туркманистонга жўнаб кетди 29.04.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтиЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни амалий ташриф билан Ашхободга жўнаб кетди. Давлат раҳбарларининг учрашувида икки мамлакат ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади. Ашхободдаги “Туркманбоши руҳи” мажмуасида хотира тадбири бўлиб ўтади. |