Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бунёдкорлик лойиҳалари тақдимот қилинди

2021-02-26 | Сиёсат

Президент Шавкат Мирзиёев 25 февраль куни Тошкент вилоятида амалга ошириладиган бунёдкорлик лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

Улардан бири – Тошкент вилоятининг Қибрай туманида,  “Тошкент-Шарқий” аэродроми яқинида 155 гектарлик боғ барпо этиш лойиҳаси. Уни ишлаб чиқишда дунё мегаполисларидаги машҳур паркларнинг ландшафти, қулайликлари ўрганилган. Бу боғ фақат дарахтзор, бута ва гуллардан иборат ўзига хос дендропарк бўлиши кўзда тутилган. Бу пойтахтимиз экологиясига катта таъсир кўрсатадиган, аҳоли ва меҳмонлар сайр қиладиган “яшил ҳудуд” бўлади.

Мазкур боғнинг ёнида Олимпия шаҳарчаси қурилиши режалаштирилмоқда. Маълумки, Осиё Олимпия кенгашининг қарорига кўра, 2025 йилда Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари Тошкентда ўтказилади. Унда қитъамиздаги 45 та мамлакат ёшлари 20 га яқин спорт тури бўйича беллашади.

Айтиш жоизки, бундай нуфузли халқаро мусобақа Ўзбекистон тарихида биринчи маротаба ўтказилади. Давлатимиз раҳбари бу мамлакатимизга кўрсатилган катта ишонч эканини, ушбу мусобақага ҳозирдан бошлаб пухта тайёргарлик кўриш кераклигини таъкидлаган эди.

Шу мақсадда 160 гектар майдонда Олимпия шаҳарчаси қуриш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилган. Чирчиқ дарёсининг 5 километрдан зиёд қисмида қирғоқларни тартибга келтириб, эшкак эшиш бўйича мусобақалар учун зарур шароит яратиш мўлжалланган. Унинг бўйларида эса 270 гектарлик парк этилиши режалаштирилган.

Шунингдек, Қибрай туманининг ушбу ҳудудида 2 та университет, шифохона, экспо, савдо ва кўнгилочар марказ бинолари жойлаштирилиши назарда тутилмоқда.

Президент лойиҳаларни сифат ва қулайлик жиҳатидан такомиллаштириш, иншоотларни қуришда жаҳондаги энг илғор тажрибаларни қўллаш бўйича кўрсатмалар берди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться