Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Аудиторлик фаолиятини тартибга солувчи янги Қонуннинг мазмун моҳияти илмий жамоатчиликка ҳавола этилди

2021-03-02 | Иқтисодиёт

Халқаро принциплар ва илғор хорижий тажрибалар асосида аудиторлик фаолиятини тартибга солишнинг самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмини яратиш мақсадида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ-677-сон Қонунининг мақсади ва мазмун моҳияти билан кенг жамоатчиликни таништириш мақсадида Молия вазирлиги ҳамда Тошкент молия институти билан ҳамкорликда 2021 йил 1 март куни Тошкент молия институтининг раҳбар ходимлари, аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари, халқаро аудиторлик ташкилотлари мутахассислари, профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатининг мақсади Қонунни қабул қилинишининг мақсади, зарурияти, мазмун-моҳияти, таркиби ҳамда уни қабул қилиниши натижасида амалга ошириладиган ишлар ва унинг натижасида кутилаётган амалий натижалар муҳокамасига бағишланди.

Дастлаб давра суҳбатида Молия вазирлиги бўлим бошлиғи ўринбосари Отабек Баракаев томонидан мазкур Қонуннинг қабул қилиниш зарурияти ва аҳамияти тўғрисида тақдимот қилди. Қонуннинг асосий мақсади замонавий талаблар ва халқаро принциплар асосида аудиторлик фаолиятини тартибга солишнинг самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмини яратиш ҳисобланади.

Қонунда халқаро принциплар ва илғор хорижий тажрибалардан келиб чиқиб аудиторлик фаолиятини тартибга солишнинг самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмини яратиш назарда тутилган. Энг муҳими ушбу ҳужжат аудиторлик фаолиятини тартибга солувчи ягона меъёрий ҳужжат кўринишида тўғридан-тўғри амал қиладиган Қонун сифатида қабул қилинди.

Давра суҳбат иштирокчилари мазкур Қонунда белгиланган нормаларни ўз вақтида сифатли бажариш учун Молия вазирлиги билан ҳамкорлик масалаларида келишиб олишди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться