Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Иқтисодиёт

Япония ва Корея Республикаси билан инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг бориши кўриб чиқилди

21.04.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 20 апрель куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков раҳбарлигида Япония ва Корея Республикаси билан инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг бугунги ҳолатини ҳамда олий даражадаги ташрифлар якунлари бўйича эришилган икки томонлама келишувлар амалга оширилишини ўрганишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

“Аҳолини уй-жойлар билан таъминлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ижтимоий - иқтисодий аҳамияти” мавзусида очиқ мулоқот

20.04.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Жорий йилнинг 20 апрель куни “Аҳолини уй-жойлар билан таъминлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ижтимоий - иқтисодий аҳамияти” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Авиация корхоналарида трансформация жараёнлари муҳокама қилинди

20.04.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 19 апрель куни “Uzbekistan airways” ҳамда “Uzbekistan airports” акциядорлик жамиятларини трансформация қилиш чора-тадбирлари тақдимоти билан танишди.

Самарқанд вилоятининг иқтисодий ривожланишини янада рағбатлантириш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди

19.04.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 17 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари билан Давлат раҳбари Самарқанд вилоятига 15-16 апрель кунлари амалга оширган ташрифи чоғида берган кўрсатмаларининг ижроси доирасидаги устувор вазифаларни, шунингдек, вилоятда инвестициявий, саноат ва экспорт фаолиятини янада рағбатлантириш бўйича чора-тадбирларни муҳокама қилди.

Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар юзасидан семинар-тренинг

17.04.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Жорий йилнинг 13 апрель санасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072 сонли Қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон – Россия: келишувларнинг сифатли бажарилиши кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш калитидир

15.04.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 14 апрель куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосари А.Оверчук билан учрашуви бўлиб ўтди.

Эркинжон Турдимов тадбиркорлар ва депутатларга мурожаат қилди

13.04.2021ИқтисодиётМанба: ЎзА

Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринларини яратиш ва бюджетга тушумларни кўпайтириш бўйича биринчи ярим йилликда амалга ошириладиган ишлар бўйича маҳаллий Кенгашлари депутатлари ҳамда тадбиркорларга мурожаат қилди.

Ҳиндистон билан кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

13.04.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 12 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков видеоконференцалоқа орқали Ҳиндистон Республикаси Темир йўллар, савдо ва саноат вазири П.Гоял билан музокаралар ўтказди.

Инвестиция ва ташқи савдо фаолияти соҳасидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди

13.04.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 12 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасидаги студиядан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигида инвестициялар ва ташқи савдо соҳаларидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш, шунингдек, Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича ҳукумат комиссияси қарорларининг шу йилнинг 1-чораги якунлари бўйича ижроси таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Инвестиция ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишилди

13.04.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 12 апрель куни Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов тадбиркорларни қабул қилди

12.04.2021ИқтисодиётМанба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Ўрта Чирчиқ тумани "Қумовул" МФЙ да жойлашган вилоят Халқ қабулхонаси ташкил этилган учрашувда  тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш масалаларига эътибор қаратилди. 

II Халқаро бахшичилик санъати фестивалига тайёргарлик кўриш ва бахшичилик санъатини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

12.04.2021Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Ўзбекистон Европа Иттифоқининг GSP+ махсус тизимига қўшилди

09.04.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Тошкент, 2021 йил 9 апрель. 2021 йил 10 апрель куни Ўзбекистон учун Европа Иттифоқининг (ЕИ) барқарор ривожланиш ва самарали бошқарув бўйича махсус преференциялар тизими (GSP+) кучга киради.

Ўзбекистон – Покистон ҳамкорлигининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди

09.04.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 9 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Покистон Ислом Республикаси Бош вазирининг савдо ва инвестиция масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдул Раззоқ Довуд билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди.

Ўзбекистон ва Туркия савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

09.04.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 8 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Туркия Республикаси савдо вазири Рухсар Пекжан билан учрашди.

Шавкат Мирзиёев: Қуйи поғонадаги раҳбарлар дунёқарашини ўзгартириб, тадбиркор билан дўст бўлиб ишламаса, натижа бўлмайди

09.04.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 8 апрель куни ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Тошкентда Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – БАА Ҳукуматлараро комиссиясининг 4-йиғилиши бўлиб ўтди

08.04.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 7 апрель куни видеоконференция шаклида савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Ҳукуматлараро комиссиясининг 4-йиғилиши бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

08.04.2021Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Сув ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви ва назорат тизимини янада такомиллаштириш ҳамда сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида

08.04.2021Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони