Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳиндистон стандартлар бюроси бош директори билан учрашув ўтказилди

2021-03-08 | Иқтисодиёт

Республикамизнинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Ахатов ушбу мамлакат Стандартлар бюроси бош директори Прамод Тивари билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида стандартлаштириш, сертификатлаш ва техник регламентлар соҳасидаги ҳамкорлик масалаларининг жорий ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Қайд этиш лозим, 2020 йил 11 декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон-Ҳиндистон олий даражадаги “виртуал саммит” доирасида имзоланган “Маҳсулотлар мувофиқлик сертификатларини ўзаро тан олиш тўғрисида”ги битим, мазкур йўналишдаги амалий ҳамкорлик учун муҳим асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Бюро директори Ўзбекистонда стандартлаштириш ва сертификатлаш соҳасида, шу жумладан, соҳага илғор инновацион технологияларни жалб қилиш йўналиши бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ва эришилаётган амалий натижаларни ижобий баҳолади.

Суҳбат чоғида томонлар икки давлат ўртасида маҳсулотлар мувофиқлик сертификатларини ўзаро тан олиниши мамлакатларимиз ўртасидаги экспорт-импорт операцияларини енгиллаштириб, ишбилармонлар учун кенг қулайликлар яратишга хизмат қилиши таъкидланди.

Ҳамкорликнинг яна бир муҳим йўналиши сифатида одамлар саломатлиги ва хавфсизлигига таъсир қилиши мумкин бўлган истеъмол товарларини стандартлаштириш ва сертификатлаш бўйича қўшма тадқиқотлар ўтказиш, шунингдек Ҳиндистоннинг техник ва иқтисодий ҳамкорлик дастури (ITEC) грантлари доирасида бу соҳада юқори малакали, профессионал мутахассисларни тайёрлаш бўйича ўқув курсларини ташкил этишга келишиб олинди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться