2021 йилнинг 21 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги биносида Шри-Ланка Демократик Сотсиалистик Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси М. Д. Ламаванса билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистоннинг хусусий сайёҳлик ташкилотлари ассотсиатсияси ва Шри-Ланка йоналишида фаолият юритадиган етакчи сайёҳлик компаниялари вакиллари ҳам иштирок этишди. Тадбир иштирокчилари туризмнинг устувор ёъналишлари бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар, Ўзбекистон ва Шри-Ланканинг туристик салоҳияти, жозибали йоналишлари ва сайёҳлик маҳсулотлари билан танишдилар. Учрашув якунида икки мамлакат учун сайёҳлик соҳасидаги икки томонлама қонунчилик базасини мустаҳкамлаш, Ўзбекистон хусусий туризм ташкилотлари ассотсиатсияси ва Шри-Ланканинг туризмни ривожлантириш бюроси аъзолари ўртасида ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш, веб-семинарлар ва бизнесни ташкил этиш тўғрисидаги келишувга эришилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги