Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Иқтисодиёт

Ўзбекистон Президенти Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида иштирок этди

21.05.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 май куни видеоанжуман шаклида ўтган Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.

Венгрия делегацияси билан учрашув

21.05.2021ИқтисодиётМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида Венгрия бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Мартон Над бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Инклюзив қишлоқ хўжалиги сиёсатини амалга ошириш қўллаб-қувватланмоқда

21.05.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Жорий йилнинг 21-22 май кунлари Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида “Қишлоқ хўжалигида инклюзив сиёсатни қўллаб-қувватлаш ва гендер тенглик тўғрисида хабардорликни ошириш” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилмоқда

PricewaterhouseCoopers компанияси делегацияси билан учрашувлар

21.05.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

19-20 май кунлари Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида вазирнинг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов ва вазирликнинг бошқа вакилларининг (PwC) ҳамкори Михаил Магрилов бошчилигидаги ПриcеwатерҳоусеCооперс (PwC) делегацияси билан Тошкент вилоятини ривожлантириш стратегияси ва ижтимоий ҳимоя соҳаси йўналишлари тартиби бўйича ҳамкорликни муҳокама қилиш мақсадида учрашув бўлиб ўтди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Корея Республикаси элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

21.05.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов Корея Республикасининг мамлакатимиздаги элчиси Кан Чже Квон билан учрашди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги “JETRO” Япония ташқи савдони ривожлантириш ташкилоти билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

20.05.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

19 май куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда “JETRO” Япония ташқи савдони ривожлантириш ташкилоти ўртасида Ҳамкорлик тўғрисида меморандумни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Л.Кудратов ва “JETRO”нинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси раҳбари Д.Такахаши томонидан имзоланди.

Устувор халқаро рейтинг ва индекслар бўйича ҳафталик коллегиал семинар ўтказилди

19.05.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Мазкур семинарда Жаҳон банки томонидан тақдим этилган “Бизнес юритиш” индексининг 2021 йилги ҳисоботининг шарҳи таҳлилидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир индикатор кесимида ўсиш ёки пасайишнинг кутилаётган нуқталари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва Жанубий Корея миллий полиция агентлиги ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича амалий тадбирлар белгилаб олинди

19.05.2021СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Корея Республикасида амалий сафар билан бўлиб турган Ўзбекистон Президенти маслаҳатчиси ўринбосари Дониёр Қодиров бошчилигидаги мамлакатимиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари делегацияси Жанубий Корея миллий полиция агентлиги (КМПА) Бош комиссари Ким Чанг Ёнг билан учрашди

Ўзбекистон ва Индонезия ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр

19.05.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида сиёсий, инвестициявий, савдо-иқтисодий ҳамда маданий-гуманитар соҳаларда Ўзбекистон-Индонезия ҳамкорлигини чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди – Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Индонезия Республикаси парламенти Вакиллар палатаси саноат ва тараққиёт масалалари бўйича спикери ўринбосари Раҳмат Гобель бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

«Ўзбекистонда миллий инновацион тизимни модернизация қилиш» лойиҳаси ўз ишини бошлади

19.05.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Жорий йилнинг 17 май куни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида Марказий Осиё мамлакатлари бўйлаб биринчи иш сафари доирасида 14-18 май кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлган Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти Анна Бёрде билан Бош вазир ўринбосари - Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров учрашди.

DP World – Ўзбекистоннинг логистика ва ташқи савдони рақамлаштириш соҳасидаги муҳим ҳамкори

18.05.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг дунёнинг энг йирик логистика операторларидан бири бўлган Бирлашган Араб Амирликларининг “DP World” компанияси раҳбариятининг вакили, рақамли технологиялар ва логистика бўйича бош операцион директори Майк Бҳаскаран билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой транспорт коридори салоҳиятни ошириш чоралари ўрганилмоқда

18.05.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Қирғизистон Республикаси Транспорт, архитектура, қурилиш ва коммуникация вазири Гулмира Абдралиева билан учрашди.

Ўзбекистон элчиси USAID миссиясининг янги тайинланган раҳбари билан қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилди

18.05.2021СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон элчиси Жавлон Ваҳобов АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг Ўзбекистондаги янги тайинланган миссияси раҳбари Микаэла  Мередит билан онлайн-музокаралар ўтказди

Венгрия Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлашда давом этади

18.05.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Венгрия Бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича катта маслаҳатчиси Мартон Надь бошчилигидаги Венгрия ҳукумати делегациясини қабул қилди.

Қўқон шаҳри ва Инчхон шаҳрининг Ёнсу тумани ўртасида Дўстлик ва ҳамкорлик шаҳарлари келишуви имзоланади

17.05.2021ИқтисодиётМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистонининг Сеулдаги элчихонаси маълумотига кўра, Жанубий Корея - Ўзбекистон Бизнес Ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари Ким Чанг Кеон Инчхон шаҳрининг Ёнсу тумани ҳокимиятига ташриф буюриб, ушбу туман ва Фарғона вилояти Қўқон шаҳри ўртасида Дўстлик ва ҳамкорлик шаҳарлари келишувини имзолаш бўйича музокаралар ўтказди

Тошкентда Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтди

17.05.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов ва Тожикистон Республикаси Бош вазири К.Расулзодалар ҳамраислигида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 8-йиғилиши бўлиб ўтди.

Қонун лойиҳаси билан тадбиркорларга қандай имкониятлар бериляпти

12.05.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

Куни кеча Молия вазирлигида Вазирлар Маҳкамаси томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилган “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти 3 фоизга ўсди

12.05.2021ИқтисодиётМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича биринчи чоракдаги кўрсаткичлар таҳлили ҳамда жорий йилги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди

Биринчи ярим йилликда экспорт ҳажмини 5,2 миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилди

12.05.2021ИқтисодиётМанба: ЎзА

Бугун, 12 май куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида биринчи ярим йилликда экспорт ҳажмини 5,2 миллиард долларга етказишни таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.