Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сурхондарё вилояти тадбиркорларининг муаммоли масалалари кўриб чиқилди

2021-04-22 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 21 апрель куни Давлат раҳбарининг топшириғига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков бошчилигидаги ҳамда вазирликлар, идоралар, саноат бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларидан иборат Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси тадбиркорлар муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш учун Сурхондарё вилоятига йўл олди.

Ташрифнинг асосий вазифаси тадбиркорлар билан мақсадли ишлаш тизимини ташкил қилиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича узлуксиз мулоқотни йўлга қўйиш орқали инвестициялар, саноат ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишдан иборат.

Комиссия аъзолари корхоналарга бир қатор сафарлар ташкил қилиб, ишлаб чиқарувчилар ва экспортчилар билан суҳбатда бўлдилар ҳамда ишлаб чиқариш объектларининг ҳозирги ҳолатини, ҳудуднинг ресурс ва саноат салоҳиятини ўргандилар, шунингдек, саноат ишлаб чиқаришини кўпайтириш, янги инвестиция лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этиш, экспорт салоҳиятини юксалтириш ва янги иш ўринларини яратиш имкониятларини аниқлаш бўйича иш олиб бордилар.

Шунингдек, жойларда бевосита олиб борилган фаолият доирасида туманлар тадбиркорлари билан очиқ мулоқот ўтказилди. Унда тадбиркорларнинг таклиф ва муаммолари тингланди, таҳлили амалга оширилди ҳамда ечими юзасидан вазирлик, идора, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берилди. Хусусан, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва айланма маблағларни тўлдириш учун кредит ресурсларини тақдим этиш, ер участкалари, бино ва иншоотларни ажратиш, рухсатномалар, сертификатлар ва лицензиялар олиш, олдин тўланган қўшилган қиймат солиғини қайтариш, корхоналарни муҳандислик коммуникацияларига улаш, солиқ ва божхона тартибга солишнинг алоҳида механизмларини қўллаш билан боғлиқ ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Очиқ мулоқот давомида жами 210та тадбиркорлик субъектининг мурожаатлари тингланди ва 243та масала кўтарилди. Шундан 142таси кредит ресурслари ажратиш, 16таси – илгари тўланган қўшилган қиймат солиғи суммаларини қайтариш, 13таси – корхоналарни муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш, 12таси – ер ажратиш, 11 таси – экспорт фаолияти билан боғлиқ ва бошқа бир қатор масалалардир.

Йиғилиш интерфаол тарзда кечгани мавжуд муаммоларни очиқ муҳокама қилиш ҳамда навбатдаги саъй-ҳаракатларнинг оптимал алгоритмини белгилаш мақсадида муаммолар ечимининг йўлларини бевосита жойида, мутасадди раҳбарлар иштирокида кўриб чиқиш имконини берди.

Тадбиркорлар томонидан кўтарилган ҳар бир масала юзасидан муҳокама якунлари бўйича вазирликлар, идоралар, саноат бирлашмалари ва тижорат банкларининг масъул раҳбарларига аниқланган муаммоларни ҳал этишнинг муддатлари ва механизмлари аниқ белгиланган ҳолда тегишли кўрсатмалар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва ташқи савдони мониторинг қилиш инспекцияси ҳамда Бош прокуратурага вилоят тадбиркорлари ва экспортчилари томонидан очиқ мулоқот чоғида тилга олинган муаммоларнинг сифатли ва ўз вақтида ҳал этилишини назорат қилиш топширилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться