Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари МОМИҲИ институти директори билан Марказий Осиёда савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

2021-04-28 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев 26 апрель куни Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик институти  (МОМИҲИ) директори Саид Шакил Шоҳ билан онлайн шаклда музокаралар ўтказди

Томонлар Марказий Осиёдаги минтақавий ҳамкорлик масалалари, COVID-19 пандемиясининг минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига таъсири, савдо-иқтисодий, сармоявий ва транспорт-коммуникация алоқаларини чуқурлаштириш имкониятларини муҳокама қилди.

 МОМИҲИ институти раҳбари 2021 йил июль ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган  «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги
юқори даражадаги халқаро конференцияда иштирок этишга қизиқиш билдирди.

Учрашув якунида МОМИҲИ институти ва Марказий Осиё халқаро институти ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, шунингдек, транспорт-коммуникация соҳасидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида келишувларга эришилди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться