Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон иқтисодиётининг комплекс диагностик тадқиқоти доирасида онлайн-консултатсиялар
2021-04-29 | Иқтисодиёт
Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим! Жорий йилнинг 26 апрелидан 10 майгача Жаҳон банки жамоатчилик, жумладан фуқаролик жамияти, хусусий сектор вакиллари, илмий доиралар, маҳаллалар ва бошқа манфаатдор томонлар билан онлайн консултатсиялар ўтказмоқда. Ундан мақсад 2022-2026 йилларда Ўзбекистон билан камбағалликни енгишга ва жамиятнинг иқтисодий фаровонлигини оширишга ёрдам берадиган истқиболли ҳамкорлик ёналишларини аниқлашдир.
Консултатсия жараёни ҳақида кўпроқ маълумотни бу ерда ўқинг http://wrld.bg/4ZRR30rFN9P
Биз мамлакат иқтисодиётининг комплекс диагностик тадқиқоти доирасида дастлабки таҳлил асосида ҳамкорликнинг эҳтимолий ёналишларини аниқладик. Ҳужжатни ҳавола орқали кўриш мумкин https://bit.ly/3sUk74i
Консултатсия жараёни ва дастлабки хулосаларни ўрганиб чиққандан сўнг, илтимос, онлайн анкетани тўлдириш учун бир неча дақиқангизни сарфланг https://bit.ly/3dUGfqY
Шунингдек, электрон почта орқали консултатсия доирасидаги саволлар билан боғлиқ фикр-мулоҳазаларингизни ва таклифларингизни бизга юборишингиз мумкин tashkent@worldbank.org
Жараёндаги фаол иштирокингиз Жаҳон банкининг Ўзбекистон билан келгусидаги ҳамкорлик режалари долзарб, ўз вақтида ҳамда мамлакат ва унинг фуқаролари манфаатлари ёлида аниқ натижаларга ёналтирилганлигига ишонч ҳосил қилишга ёрдам беради!
Манба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги