Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров Сирдарёда тадбиркорлар билан учрашди

2021-04-28 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Қўчқоров Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги “Ёшлар маркази”да сирдарёлик тадбиркорлар ва ишбилармонлар билан учрашди.

Учрашувда вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев, республикадан келган тегишли вазирликлар, ташкилот ва идоралар раҳбарлари ҳам иштрок этишди.Тадбирни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов олиб борди.

Тадбиркорликни ривожлантиришда юзага келаётган муаммоларни ўрганиш, асосан республика миқёсидаги идораларнинг тўғридан тўғри аралашувини талаб этадиган масалаларни ҳал қилиш мақсадида ўтказилаётган тадбир давомида 200 га яқин тадбиркор мурожаати тингланади.

Вилоят раҳбарининг тадбиркорлар билан доимий мулоқоти натижасида кўплаб муаммолар ҳал этилиб келинаётганини таъкидлаган мурожаатчилар, ўз тадбиркорликларини ривожлантириш учун қонунчиликда мавжуд баъзи бюрократик тўсиқларни олиб ташлаш бўйича Бош вазир ўринбосарига таклифларини билдирдилар.

Бундан ташқари тадбиркорлик фаолияти учун зарур бўлган рухсатномалар олиш, коммуникация тармоқларига уланиш, бўш турган бино ва иншоотлардан фойдаланиш, божхона тўловларида имтиёзлар олиш ва бошқа турли масалаларда Республика вазирликлари ва идоралари рухсати ва аралашуви талаб этиладиган мурожаатлар келиб тушди.

Мурожаатларнинг ижроси юзасидан тегишлилиги бўйича масъул мутасаддиларга аниқ вазифалар берилди. Қонуний жиҳатдан қаноатлантириш имконияти мавжуд бўлмаган мурожаатлар бўйича тадбиркорларга тушунчалар берилди ҳамда лойиҳаларини такомиллаштириш бўйича амалий ёрдам берилишига келишилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Поделиться