Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва БАА кўп қиррали ҳамкорлик кўламини кенгайтирмоқда

2023-04-06 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 4 апрель куни мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган БАА Ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Гаргавий билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳаларда икки томонлама шериклик муносабатларини ривожлантиришнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, Ўзбекистонда давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш бўйича жорий этилаётган лойиҳалар доирасидаги навбатдаги вазифалар муҳокама қилинди.

Ўтган йилда кўрсаткичлари икки баробарга ошган ўзаро товар айирбошлаш ҳажмининг ўсишининг ижобий динамикаси қайд этилди. Бундай ижобий динамикани сақлаб қолиш бўйича амалга оширилган вазифалар қаторида икки давлат ўртасидаги авиақатновлар сони бир неча баравар кўпайгани – ҳафтасига 44 та рейсга етказилгани қайд этилди. Ўзаро етказиб берилаётган товарлар турларини янада кенгайтириш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш муҳимлиги қайд этилди. Шу муносабат билан томонлар Ўзбекистон экспорт салоҳиятини ривожлантириш Стратегиясини тайёрлаш доирасида ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олдилар.

Учрашувда мамлакатимиз ҳудудлари инфратузилмасини ривожлантириш ва саноат салоҳиятини ошириш истиқболлари ҳам кўриб чиқилди. БАА томони иқтисодиётдаги давлат улушини қисқартириш бўйича ислоҳотларнинг янги босқичини юқори баҳолади ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш ва коммунал соҳа тизимларини такомиллаштиришга қаратилган шаҳар ва туманлар бош режаларини ишлаб чиқишда ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлигини билдирди.

Давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, ахборот технологияларини кенг жорий этиш масалалари алоҳида муҳокама қилинди. Шу нуқтаи назардан, томонлар сунъий интеллект соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Кенгаш тузиш зарурлиги ҳақида якдил фикрга келдилар.

Музокаралар якунларига кўра, томонлар муҳокама қилинган лойиҳа ва ташаббусларни муваффақиятли амалга ошириш учун икки мамлакат масъул органлари ўртасидаги фаол ҳамкорликни чуқурлаштириш муҳимлигини таъкидладилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться