Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент вилоятидаги аграр соҳа объектларида иш қизғин давом этмоқда

2023-04-12 | Иқтисодиёт

Давлат раҳбари раислигида жорий йилнинг 23-март куни озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш, баҳорги экин мавсумини самарали ташкил этиш бўйича асосий вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг барқарорлигини таъминлаш ва захирасини яратиш чора-тадбирлари бўйича мутасадди вазирлик ва идораларга кўрсатмалар берилган эди.

Шу муносабат билан Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов дам олиш кунлари аҳолини сифатли қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, аграр соҳада амалга оширилаётган баҳорги ишларни кўздан кечириш мақсадида  Тошкент вилоятидаги бир қанча қишлоқ хўжалиги обектларида бўлиб, амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Дастлабки манзил Оҳангарон тумани “Тараққиёт” МЧЖ ер майдони бўлиб, бу ерда вазир экин майдонлар ҳолатини кўздан кечирди. Ушбу хўжаликнинг жами ер майдони 121 гектардан иборат. Унда 40 гектар пиёз, 50 гектар буғдой, 31 гектар озуқа экини экилган.

Азиз Воитов “Оҳангарон агроинвест” МЧЖнинг дала майдонларида экилган 270 гектарлик ғалла майдонларнинг ўсиш жараёни билан танишди. Яна бир муҳим обектларидан бири Навоий, Дўстлик, Ўртачирчиқ ҳудудларида янги ташкил этиладиган сув омбори ҳолатини ҳам кўздан кечирди. Маълум бўлишича мазкур сув омбори ишга туширилса, 3 минг 500 гектар ер майдон сув билан таъминланади.

Шундан сўнг, Оҳангарон туманидаги Бирлик, Ғаллақудуқ ҳудудларида жойлашган “Суннатов Шуҳрат” МЧЖ узумчилик фаолияти билан танишди. Ушбу жамиятнинг умумий ер майдони 276 гектар бўлиб, шундан 110 гектар ерда узум етиштирилмоқда.

Азиз Воитов фермер хўжаликлари раҳбарлари билан мулоқоти давомида экин майдонларида етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экин ҳолати ва экинлардан юқори ҳосил олишда амалга оширилиши лозим бўлган агротехник тадбирлар ҳақида ўз таклиф ва тавсияларини берди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Поделиться