Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Миср савдо ва саноат вазири билан музокаралар олиб борилди

2023-04-03 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 3 апрель куни Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Миср Араб Республикаси савдо ва саноат вазири Аҳмад Солиҳ билан видеоконференция тарзида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий ва саноат соҳаларида ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилишга бағишланган музокаралар ўтказди.

Суҳбат чоғида инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари, хусусан, Порт-Саид шаҳрида тўқимачилик, чарм ва электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича Ўзбекистон корхоналарини жойлаштириш учун қўшма саноат кооперацияси ва дистрибуция марказини ташкил этиш чора-тадбирлари кўриб чиқилди. Миср томони лойиҳаларни ўз вақтида самарали амалга оширишга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Савдо-саноат кооперациясини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Шу нуқтаи назардан, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш учун салмоқли салоҳият мавжудлиги таъкидланди. Шу муносабат билан икки мамлакат ўртасида Саноат кооперацияси ва савдони ривожлантириш дастурини, шунингдек, Имтиёзли савдо тўғрисидаги битимни келишиш ва тасдиқлашни тезлаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришга келишилди.

Суҳбат якунида томонлар ҳамкорликнинг муҳокама қилинган йўналишларини муваффақиятли амалга оширишга кўмаклашишга тайёр эканликларини билдирдилар. Шунингдек, икки мамлакат Савдо-саноат палаталари ўртасида қўшма ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш ва жорий йил ёзида Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши доирасида Тошкент шаҳрида унинг биринчи йиғилишини ўтказиш масалалари ҳам келишиб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться