Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлади

2023-04-14 | Сиёсат

Президент Шавкат Мирзиёев Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнлари ва истиқболларига оид тақдимот билан танишди.

Маълумки, Жаҳон савдо ташкилоти давлатлараро кўп томонлама савдо тизимини мувофиқлаштириб турувчи нуфузли халқаро тузилмадир. Дунё савдосининг 95 фоизи унга аъзо 164 та мамлакат ҳиссасига тўғри келади.

Ташкилотнинг асосий вазифаси – эркин ва шаффоф савдо муносабатларини тартибга солиш ва уни кенгайтириш орқали аъзо мамлакатлар барқарор тараққиётини таъминлаш ва инсонлар турмушини яхшилаш ҳисобланади. Бу Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар мақсадига тўлиқ мос келади.

Илгари мамлакатимиз экспортининг ярми пахта толасига тўғри келарди. Унинг экспортидан тўлиқ воз кечилгандан кейин, тайёр кийим-кечак экспорти 4 баравар кўпайди. Ўтган йил натижаларига кўра, тўқимачилик маҳсулотлари экспорти 3 миллиард 300 минг долларни ташкил этди. 2021 йилда Ўзбекистон GSP+ тизимига қўшилгани натижасида Европа бозорига тайёр маҳсулот экспорти 1,5 баравар ошди.

Ташқи савдода тайёр маҳсулот экспортини кўпайтиришда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш янада кенг имкониятлар очади. Шу боис Ўзбекистон 2019 йилдан бу халқаро тузилмага аъзолик жараёнини янгидан бошлаган эди. Ўтган даврда бу мақсад сари дадил қадамлар қўйилди.

Йиғилишда давлатимиз раҳбари Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш шартлигини таъкидлаб, бунинг иқтисодий аҳамиятига тўхталди.

– Келгуси уч йилда тайёр маҳсулот экспортини 2 баравар оширишни режа қилганмиз. Бунга эришишнинг бирдан бир йўли – Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш. Бу 164 та давлат билан адолатли савдо тизимини йўлга қўйиш ва барқарор бозорларни яратиш имконини беради, – деди Шавкат Мирзиёев.

Президентимиз ўтган йилги Мурожаатномасида бу жараённи жадаллаштириш ҳақида айтган эди. Шу мақсадда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо 50 дан зиёд давлатлар билан икки томонлама музокаралар олиб борилди. Бу жараён бўйича жорий йилнинг март ойида Жаҳон савдо ташкилотида ишчи гуруҳнинг олтинчи йиғилиши ўтказилди.

Давлат раҳбари ҳузуридаги тақдимотда аъзо давлатлар томонидан кўтарилган масалалар муҳокама қилинди.

Жаҳон савдо ташкилотининг битимларидан келиб чиқиб, миллий қонунчиликни унга уйғунлаштириш, тартиб ва стандартларни халқаро талабларга мослаштириш бўйича топшириқлар берилди. Бунинг учун хорижий консультантларни жалб қилиб, ишчи гуруҳларни шакллантириш, барча вазирликлар ва элчихоналар билан тизимли ишлаш зарурлиги таъкидланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться