Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Масдар Ўзбекистонда инвестициявий фаолиятини кенгайтиради

2023-04-04 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 3 апрель куни Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Масдар компанияси бош ижрочи директори Муҳаммад ал-Рамаҳи билан учрашув ўтказди.  

Хусусан, Самарқанд, Жиззах ва Сурхондарё вилоятларида умумий қуввати 897 МВт бўлган 3 та фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳаларини ҳаётга татбиқ қилишнинг бугунги ҳолати муҳокама қилинди. Мазкур инвестиция лойиҳалари қурилишини жорий йилнинг апрель ойида бошлаш бўйича келишувга эришилди.

Янги йирик инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш орқали компаниянинг Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтириш истиқболлари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Маълумот учун: «Масдар» қайта тикланувчи энергия манбалари ва шаҳарларнинг барқарор ривожланиши йўналишига ихтисослашган компания ҳисобланади. Компания Абу-Даби (БАА) ҳукуматига тегишли бўлган Мубадала глобал инвестиция компанияси таркибига киради. Компания дунёнинг турли мамлакатларида қайта тикланадиган энергия соҳасида йирик ва стратегик лойиҳаларни амалга оширади. У 2006 йилда Абу-Дабида (БАА) ташкил этилган. Компания 30 та давлатда инвестиция лойиҳаларини амалга оширади, лойиҳаларнинг умумий қиймати 19,9 миллиард доллардан ошади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться