Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хитой делегацияси билан учрашув

2023-03-29 | Сиёсат

Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Шинжон-Уйғур автоном райони партия котиби Ма Синжуй бошчилигидаги делегациянинг мамлакатимизга ташрифи давом этмоқда.

Бугун, 29 март куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов Шинжон-Уйғур автоном райони партия котиби Ма Синжуй билан учрашув ўтказди.

Учрашувда тобора юқори суръат билан ривожланаётган Ўзбек-Хитой алоқаларининг бугунги даражага кўтарилишида икки Давлат Раҳбарлари ўртасидаги очиқ мулоқот, ишончли ва дўстона муносабатлар асосий омил бўлиб хизмат қилаётгани қайд этилди.

Таъкидланганидек, Хитой Ўзбекистоннинг ишончли, вақт синовидан ўтган стратегик ҳамкоридир. Ўзбекистон “ягона Хитой сиёсати”ни ҳамда “уч ёвуз куч” – терроризм, экстремизм ва сепаратизмга қарши қатъий курашни доим қўллаб-қувватлайди.

Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ва инвестиция ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Ўтган йил якунларига кўра икки давлат ўртасидаги ўзаро савдо айланмаси илк бор қарийб 9 миллиард долларни ташкил этди.

Бугунги кунда мамлакатимизда Хитой капитали иштирокида 2140 дан зиёд корхона фаолият кўрсатмоқда.

Учрашувда мамлакатларимиз савдо-иқтисодий йўналишда катта салоҳиятга эга эканини ҳисобга олиб, янги истиқболли лойиҳалар ва дастурларни, жумладан ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Музокаралар давомида икки томонлама савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт, энергетика, қишлоқ хўжалиги, илм-фан, маданият ва туризм соҳаларида ҳамкорлик масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Мулоқот якунида Тошкент вилояти билан Шинжон-Уйғур автоном райони ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.


Бош вазирнинг Матбуот хизмати

Поделиться