Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

UzCharmExpo – ShoesStar Eurasia-2023 халқаро кўргазма-ярмаркаси

2023-04-10 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 5-7 апрель кунлари «Ўзэкспомарказ» МКМда чарм, пойабзал, атторлик, мўйна, жун, қоракўл ва маҳаллийлаштирилган маҳсулотларнинг UzCharmExpo – ShoesStar Eurasia-2023 14-Халқаро кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтди. 

Тадбир Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қўллаб-қувватланди.

2023 йилда чарм, пойабзал ва мўйна саноатининг Марказий Осиёдаги энг йирик ихтисослаштирилган кўргазмаси ҳисобланган UzCharmExpo биринчи марта SHOESSTAR халқаро пойабзал ва чарм буюмлар кўргазмаси билан ҳамкорликда ўтказилди. Унда 130га яқин ортиқ маҳаллий компаниялар ўз стендлари билан иштирок этишди

UzCharmExpo – ShoesStar Eurasia-2023 – потенциал мижозлар билан уч кун давом этган бизнес дастурлар доирасидаги унумли меҳнат майдончасидир. Ишбилармонлик дастурида Марказий Осиё республикаларининг йирик корхона раҳбарлари иштирок этишди.

Кўргазма  чарм, пойабзал, атторлик, мўйна, жун ва қоракўл маҳсулотларни муваффақиятли намойиш этиш, хорижий бозорларни ўрганиш, ўзаро тажриба алмашиш, фойдали ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш учун катта имконият яратилди.

          Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

 

Поделиться