Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Спортчиларни вилоят ҳокими қабул қилди

30.05.2017ЖамиятМанба: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев Жиззах шаҳрида ўтказилган “Баркамол авлод – 2017” спорт мусобақаларида иштирок этган спортчиларни қабул қилди.

Хорижда таълим олганларнинг дипломлари синовларсиз қабул қилинади

30.05.2017Жамият

Пойтахтимизда Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси сиёсий кенгаши ҳамда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда «Олий таълим соҳасини ривожлантиришнинг истиқболлари» мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Қонунлар тарғиботининг самарали тизими

30.05.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Мамлакатимизда фуқароларнинг қонунчиликдан хабардорлигини ошириш борасидаги кенг кўламли ишлар самарасида уларда қонунга ҳурмат ҳисси кучайди. Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 8 февралдаги «Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори шу мақсадга қаратилган.

Орол денгизига икки кунлик медиатур ташкил этилди

30.05.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Орол денгизи, унинг наботот ва ҳайвонот олами билан танишиш мақсадида 27-28 май кунлари журналистлар ва мутахассислар иштирокида медиатур ташкил этилди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида жамоат ишлари жамғармаси ташкил этилади

30.05.2017ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Жорий 23 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган “Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлган Жамоат ишлари жамғармаси ташкил этилади.

Ҳар бир бола меҳр ва эътиборда

30.05.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Мамлакатимизда 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган "Ҳар бир болага меҳр, эътибор!" шиори остида махсус ҳафталик бошланди. Лойиҳанинг илк тадбири сифатида пойтахтимиздаги "Тошкент-Ленд" истироҳат боғида болалар учун хайрия акцияси ташкил этилди. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўнинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот

29.05.2017СиёсатМанба: ЎзА

2017 йил 27 май куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўнинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда Вазирлар Маҳкамасининг таклиф этилган аъзолари, вазирликлар ва идоралар раҳбарлари, бошқа ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Халқаро турнир иштирокчилари Термиз Халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

29.05.2017ЖамиятМанба: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Ал Ҳаким ат Термизий хотирасига бағишланган Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун кураш бўйича анъанавий XIII халқаро турнирида иштирок этиш учун 50 га яқин мамлакатдан ташриф буюрган спортчилар, Халқаро Кураш федерацияси, Осиё Олимпия Кенгаши, Осиё ўйинлари бош директори Ҳайдар Фарман, Африка Кураш конфедерацияси Президенти Томас Дункер, Панамерика Кураш конфедерацияси Президенти Жанни Казанова, Европа Кураш конфедерацияси Президенти Мираби Илиадес ва бошқа меҳмонлар Термиз шаҳриниг диққатга сазовор жойлари билан танишдилар.

А.Абдухакимов Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири этиб тайинланди

29.05.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Ягона мувофиқлаштирувчи диспетчерлик маркази

29.05.2017ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ягона мувофиқлаштирувчи диспетчерлик маркази тез тиббий ёрдам хизматининг янада тезкор ва сифатли ишлашида муҳим омил бўлиб хизмат қилади

Ҳаракатлар стратегияси – халқаро нашрларда

27.05.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Корея Республикасининг “The Korea Post” нашрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига бағишланган мақола чоп этилди. 

Бухорода ипак ва зираворлар фестивали бошланди

27.05.2017ТуризмМанба: ЎзА

Парламент назоратининг муҳим йўналиши

26.05.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари йиғилишларида давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2016 йилдаги ва 2017 йил биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот депутатлар томонидан дастлабки тарзда муҳокама қилиш асосида кўриб чиқилмоқда.

Маданий ва илмий алоқалар ривожланмоқда

26.05.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Темурийлар тарихи давлат музейида «Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фондининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш» лойиҳаси ижросининг тақдимоти бўлиб ўтди.

ҚШЎМ бўйича маълумот

26.05.2017ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Аввал хабар берганимиздек, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2017 йил асосий тадбирлар режасига мувофиқ 23 25 май кунлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қўмондонлик штаб-ўқув машқлари ўтказилмоқда.

Қўмондонлик штаб-ўқув машқлари якунлари

26.05.2017ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг буйруғига асосан ўтказилган ҳамкорликдаги қўмондонлик штаб – ўқув машқлари (ҲҚШЎМ) 25 май куни якунланди. Ўқув машқининг асосий мақсади Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ФВДТ ҳудудий қуйи тизими куч ва воситалари, бошқарув органлари, қидирув-қутқарув тузилмаларининг зилзила оқибатида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича тайёргарлигини текширишдан иборат бўлди.

Депутатлар давлат бюджети ижросини кўриб чиқмоқда

26.05.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш борасида белгиланган вазифалар, хусусан, макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолишда давлат бюджетининг алоҳида ўрни бор.

Адолат ва қонун устуворлиги тараққиётнинг янги уфқларини очади

26.05.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Юқоричирчиқлик М.Шарипова 2015 йил 12 октябрдан шу йилнинг 27 мартига қадар «Тошкент механика заводи» акциядорлик жамиятида назоратчи бўлиб ишлаган. Ўз аризасига кўра ишдан бўшаган. Бироқ у жорий йил февраль ва март ойлари учун иш ҳақи, бошқа компенсация пулларини вақтида ололмаган.

Сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга барчамиз масъулмиз

26.05.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 4 майдаги “2017-2021 йилларда ер ости сувлари захираларидан оқилона фойдаланишни назорат қилиш ва ҳисобга олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мамлакатимиз аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш тизимини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Аҳоли учун қулай турмуш шароити яратиш – доимий эътиборда

26.05.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Бугунги кунда шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг замонавий архитектура қиёфасини шакллантириш, уй-жой ва ижтимоий-маиший қурилишни жадал ривожлантириш, шаҳарсозлик соҳасига оид долзарб масалаларни ҳал этиш муҳим вазифалардан ҳисобланади.