Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро турнир иштирокчилари Термиз Халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

2017-05-29 | Жамият

Ал Ҳаким ат Термизий хотирасига бағишланган Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун кураш бўйича анъанавий XIII халқаро турнирида иштирок этиш учун 50 га яқин мамлакатдан ташриф буюрган спортчилар, Халқаро Кураш федерацияси, Осиё Олимпия Кенгаши, Осиё ўйинлари бош директори Ҳайдар Фарман, Африка Кураш конфедерацияси Президенти Томас Дункер, Панамерика Кураш конфедерацияси Президенти Жанни Казанова, Европа Кураш конфедерацияси Президенти Мираби Илиадес ва бошқа меҳмонлар Термиз шаҳриниг диққатга сазовор жойлари билан танишдилар.

Бугун курашчиларнинг вазн тоифалари аниқланиб, қура ташланди. Муросасиз кечадиган беллашувларда Даминикан, Грузия, Эрон, Монголия, Туркия, Япония, Россия, Греция каби 50 га яқин давлатлардан ташриф буюрган полвонлар орасида грузиялик Беко Бердзенашвили, россиялик Александр Михайлин, монголиялик Бадмункеш Ганбатар каби кўплаб донгдор полвонларга миллий кураш гилами ва усуллари жуда таниш. Ана шундай номдор полвонлар билан беллашадиган Абдулла Тангриев, Самижон Убайдуллаев, Бахтиёр Менглиқулов, Абдулла Холёров каби курашчиларимиз гиламга тушади.

Қадимдан даврани салобат билан айланаётган полвонларимизга боболаримиз «белбоғинг маҳкам бўлсин болам», деб яхши ният билан оқ фотиҳага қўл очишган.

Фурсатдан фойдаланиб, биз ҳам бугун куннинг иккинчи ярмида бел олишга шай турган барча полвонларимизга чин дилдан омад тилаб қоламиз.

Манба: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Поделиться