Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳаракатлар стратегияси – халқаро нашрларда

2017-05-27 | Жамият

Корея Республикасининг “The Korea Post” нашрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига бағишланган мақола чоп этилди. 

Мақолада Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича батафсил маълумот берилган. Мазкур стратегияни нафақат Ўзбекистон халқи, балки халқаро ҳамжамият ҳам катта қизиқиш билан қабул қилгани қайд этилган. Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурини қабул қилишда махсус медиа майдонлар ташкил этилгани, бу борада фуқаролар, аҳолининг турли қатламлари ва жамоатчилик фаоллари ўртасида қизғин баҳс ва мунозаралар олиб борилгани, мамлакатимизда фаолият юритаётган чет эллик инвесторлар фикр ва таклифлари инобатга олингани алоҳида таъкидланган. 

Ҳаракатлар стратегияси лойиҳаси муҳокамасига бағишланган кўплаб халқаро анжуманлар ўтказилгани тилга олинган. Хусусан, Тошкент шаҳрида жорий йилнинг январь ойида ўтказилган халқаро давра суҳбатида мазкур лойиҳа чуқур муҳокама этилиб, таклиф ва тавсиялар билдирилгани қайд этилган. Ушбу анжуман иштирокчилари амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасида Ўзбекистон иқтисодиёти жадал ривожланаётганини, барча соҳада йўлга қўйилган халқаро ҳамкорлик, ҳаётга татбиқ этилаётган қўшма лойиҳалар ўзининг юксак самараларини бераётганини алоҳида таъкидлаган. 

"Тараққиёт стратегияси" маркази аъзолари Корея Республикасида бўлиб, мамлакатимизнинг Ҳаракатлар стратегиясига бағишланган қатор учрашув ва тадбирлар ўтказган. Ҳаракатлар стратегиясининг кўлами ва моҳияти “The Korea Post” нашрида қизиқиш уйғотган. 

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, йирик он-лайн порталига эга мазкур нашр халқаро сиёсат, иқтисодиёт, саноат, маданият ва туризм каби мавзуларни ёритувчи нуфузли ОАВ ҳисобланади. “The Korea Post” Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашга, шунингдек, ўзбек халқининг бой маданий, маънавий ва тарихий меросини, Ўзбекистонда сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларни кенг халқаро жамоатчилик орасида фаол тарғиб қилишга улкан ҳисса қўшиб келмоқда. 

Манба: ЎзА

Поделиться