Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга барчамиз масъулмиз

2017-05-26 | Жамият

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 4 майдаги “2017-2021 йилларда ер ости сувлари захираларидан оқилона фойдаланишни назорат қилиш ва ҳисобга олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мамлакатимиз аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш тизимини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Ушбу қарор ер ости сувлари захираларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шу асосда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш сифатини янада яхшилаш ҳамда айрим шаҳар ва туманлар марказларида ер ости сувлари сатҳлари кўтарилишининг олдини олишга йўналтирилган. 

Ҳужжатда ер ости сувларини ҳисобга олиш ва улардан фойдаланишда назоратни таъминлаш учун ваколатли давлат органлари, сувдан фойдаланувчилар ва истеъмолчиларнинг сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, олинаётган сув ҳажмини тўлиқ ҳисобга олиш ҳамда унинг ифлосланиши ва камайишига йўл қўймаслик бўйича вазифалари белгиланган. 

Мазкур қарор билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда ер ости сувлари захираларидан оқилона фойдаланишни назорат қилиш ва ҳисобга олишни тартибга солиш чора-тадбирлари дастури соҳада муҳим ўрин тутади. 

Ушбу дастур ер ости сувлари захираларидан оқилона фойдаланишни назорат қилиш ва уларни ҳисобга олишни тартибга солиш чора-тадбирлари комплексини, ер ости чучук сувлари захираларини кўпайтиришнинг мақсадли параметрларини ва бошқа шу каби масалаларни ўз ичига олади. 

Шу ўринда эслатиб ўтамиз, бугунги кунда мамлакатимиздаги 69 шаҳар, 335 посёлка ва 2 минг 902 қишлоқ аҳолисининг эҳтиёжи ер ости сувлари захиралари ҳисобига қондирилмоқда.

Манба: ЎзА

Поделиться