Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хорижда таълим олганларнинг дипломлари синовларсиз қабул қилинади

2017-05-30 | Жамият

Пойтахтимизда Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси сиёсий кенгаши ҳамда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда «Олий таълим соҳасини ривожлантиришнинг истиқболлари» мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси сиёсий кенгаши раиси Н.Умаров ва бошқалар мамлакатимизда таълим тизимига давлат сиёсати даражасида қаралишини, ушбу соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар янги босқичга кўтарилганини таъкидлади. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 3 апрелдаги «Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисида Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори ижроси юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. 

– Илмий-тадқиқот ишлари, мутахассисларни тайёрлаш даражаси ва сифатини ошириш, олий ўқув юртларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ҳудудлар ва тармоқлардаги мавжуд эҳтиёжни инобатга олган ҳолда мутахассислар тайёрлаш, олий ўқув юртларининг инновацион инфратузилмасини кучайтиришга доир қўшимча меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва мақсадли дастурлар ишлаб чиқиш партиямизнинг энг муҳим дастурий мақсадларидандир, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраев. 

Давра суҳбатида Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан жорий йилдан бошлаб хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш, яъни эквивалентлигини қайд этиш тартибига киритилган янгиликлар хусусида сўз юритилди. 

Ушбу ҳужжатга кўра, дунёнинг етакчи, халқаро рейтингларда юқори ўринларда турган хорижий олий таълим муассасаларида таълим олган битирувчиларнинг дипломларини тўғридан-тўғри махсус синовларсиз нострификациялаш амалга оширилиши белгиланган. Ушбу янгилик хорижнинг етакчи олий таълим муассасасини тамомлаган олий малакали кадрларнинг ўз билими ва салоҳиятини Ватанимиз тараққиёти йўлида сарфлашига хизмат қилади. Мамлакатимиз меҳнат бозорида олий маълумотли кадрлар ўртасида рақобат муҳитини кучайтиради.

 

Моҳигул Қосимова, ЎзА

Поделиться